Олимпийская чемпионка по спортивной гимнастике Светлана Хоркина

Хоркина Оксана Чусовитинанинг янги рекорд ўрнатишига ишонч билдирди

476
Светлана Хоркина Олимпиада кўчирилиши нима сабабдан спортчилар учун жиддий синов эканлигини сўзлаб берди. Шунингдек, саккизинчи ўйинларда иштирок этиб ўз рекордини янгилашни режалаштирган Оксана Чусовитина келаси йили буни албатта амалга оширишига ишонч билдирди.

Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги 24-26 апрель кунлари Бокудаги Миллий Гимнастика аренасида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, қисман коронавирус тарқалиши хавфи сабаб ижтимоий изоляция режими туфайли мусобақа бекор қилинди.

Баъзи спортчилар учун бу Олимпиада биринчиси, кимдир учун эса охиргиси бўлиши керак эди. Еттита ўйинларда иштирок этган Оксана Чусовитина ҳам Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун тайёрланаётган эди. Хоркина ўзбекистонлик рекордчи келгуси йилда ўйинларда қатнашишига умид билдирди.

Россия спортчисининг сўзларига кўра, кимларгадур бу муддат фойда келтириши мумкин - улар ўзларининг чиқишларини “чархлай оладилар”, аммо кимдир учун вақт тескарича “ўйнаши” мумкин.

“Агар “бўшаган” вақт ҳақида гапирадиган бўлсак, бу спортчилар учун жуда аламлидир. Буни жуда яхши тушунаман, ҳаётингиздаги энг муҳим босқич - Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётганингизда, ҳамма нарсани хавф остига қўйиб, бор кучингизни аямай тайёргарлик кўрасиз. Бугунги кунда кўплаб спортчилар бундай спорт формасининг идеал чўққисига етиб келди, бу эса ўйинлар давомида кўплаб олимпия мукофотларини қўлга киритишга имкон берарди. Аммо энди эса ушбу форманинг чўққисидан нормал яхши формага ўтиб, турли хил снарядларда ҳар хил машқларни мураккаблаштиришга имкон берувчи жиҳатларга ишлов бериш керак бўлади”, - деди Хоркина.

Светлана Хоркина: готовясь к Олимпийским играм, ты ставишь на кон все
476
Футбольный мяч

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 5 июндан қайта бошланади

85
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари баҳслари давом эттирилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ўйинлар томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

“Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди”, - дейилган махсус комиссия ахборотида.

Эслатиб ўтамиз,  15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг мамлакатда бошқа спорт турлари қатори футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

85

Олимпиада томон: Ўзбекистонда ВМХ велотрассаси қурилади

153
(Янгиланган 16:42 29.05.2020)
Республика раҳбарияти олимпия спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, спортни оммалаштириш мақсадида кенг кўламли спорт лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Жиззах вилоятида велосипед мотокросс билан шуғулланадиган спортчилар учун ВМХ трассаси қурилиши бошланди.

ВМХ Олимпиада дастурига киритилган спорт турларидан биридир.

В Узбекистане будет построена трасса BMX

"Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти билан бирга трасса қуриладиган ҳудудни синчковлик билан ўрганмоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилмоқда", - деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

В Узбекистане будет построена трасса BMX

Ушбу трасса Украина, Франция ва Бельгия мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилади.

Халқаро авиарейслар очилгандан кейин, объект қурилишини мутахассислар назорат қилади. Трасса жорий йилнинг сентябр ойида очилиши кутилмоқда.

ВМХ ўзи нима?

ВМХ Racing (велосипедли мотокросс) - бу спорт янги турларидан бири бўлиб, унда иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, тўсиқли қисқа масофаларда беллашадилар. Мусобақанинг барча иштирокчилари пойгани спорт тури билан бир хил номдаги велосипед турида - ВМХда амалга оширадилар.

Ушбу спорт тури Олимпия ўйинлари дастурига 2008 йилда киритилган.

153

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0