Ольга Забелинская Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

513
(Янгиланган 18:51 16.04.2020)
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Осиё чемпиони, Токио олимпиадаси йўлланмаси соҳиби Ольга Забелинская Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ольга Забелинская Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Бугунги мураккаб шароитда ўзбекистонлик спортчилар, айниқса Олимпия спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаси аъзолари ҳукумат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишда давом этмоқда.

Карантин даврида спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинлари вақтинча тўхтатилган бўлса-да, спортчилар уй шароитида машғулотларни давом эттиришлари учун барча шароитлар муҳайё қилиб берилаёмоқда.

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Осиё чемпиони, Токио олимпиадаси йўлланмаси соҳиби Ольга Забелинская бундай қўллаб-қувватлаш учун барча олимпиячи спортчилар, жумладан велоспорт терма жамоаси аъзолари номидан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, бундай эътибор ва ғамхўрликларга ўз ғалабалари билан жавоб қайтаришларини билдирди.

513
Жасур Яхшибоев

Яхшибоев Беларусь чемпионатида яна пешқадамга айланди

305
Жасур Яхшибоев футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 10-турида голлари сонини 7 тага етказди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонлик легионер, “Энергетик-БГУ” ўйинчиси Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

“Ислочь” клубига қарши ўтган ўйиннинг 13-дақиқасида Жасур Яхшибоев 11 метрлик масофадан белгиланган жаримани мукаммал бажарди ва голлари сонини 7 тага етказишга муваффақ бўлди. "Энергетик-БГУ” жамоаси рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Жасур Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Шаҳбоз Умаров 78-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа, ушбу ғалаба эвазига “Энергетик-БГУ” мусобақа жадвалида иккинчи ўринга (21 очко) чиқиб олди ва пешқадам БАТЭдан бир очкога ортда қолмоқда.

305
Тони Фергюсон

Ҳабибнинг ашаддий рақиби чемпионлик камаридан маҳрум бўлди

1060
(Янгиланган 14:28 10.05.2020)
UFC 249 мусобақаси доирасида Жастин Гетжи Тони Фергюсонни муддатидан аввал таслим қилиб, енгил вазнда вақтинчалик чемпионга айланди. Ҳабиб Нурмагомедов ушбу жанг юзасидан фикр билдирди.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. АҚШнинг Флорида штатида UFC 249 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Тони Фергюсон Жастин Гетжига мағлуб бўлди.

Тони Фергюсонни муддатидан аввал таслим қилган Жастин Гетжи енгил вазнда вақтинчалик чемпионга айланди ва у энди россиялик  UFC  чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиби бўлиши керак.

Ҳабиб Twitterʼдаги саҳифасида Жастин Гетжини Тони Фергюсон устидан қозонган ғалабаси билан табриклади ва жанг ажойиб ўтганини ёзди. Шунингдек, у Жастин жуда “жуда ақлли жанг” ўтказганини таъкидлади.

​Сўнгра Нурмагомедов Instagramʼдаги саҳифасида навбатдаги жанг ҳақида пост ёзиб қолдирди. Унда унинг сурати ва орқа фонда Гэтжи сурати акс этган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

“Ушбу спортда, айниқса, ушбу вазнда ҳамиша ортингдан нафас олиб турадиган оч шерлар бўлади. Агар бўшашсанг – ҳолинг вой. Айримлар кетади, бошқалар келади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Бироқ мен ўқ отишдан олдин йиқилмайман. Биз ҳали жанг қиламиз”, - дея ёзган у.

Бугунги турнирда Фергюсонга қарши Нурмагомедов октагонга кўтарилиши керак эди, бироқ Ҳабиб коронавирус пандемияси туфайли Россияни тарк эта олмаслиги сабаб жангни бекор қилган эди. Бу бир неча йил ичида Фергюсон ва Нурмагомедов ўртасида бекор қилинган бешинчи жанг эди.

1060
Счетчики холодной воды

Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади

0
Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади - ҳукумат қарори.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплаш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига қўшиш орқали амалга оширилади.

Қарор билан Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни “онлайн” режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади.

Жумладан, сув омборлари ва ирригация тизимларида жами 18 576 та қурилма ўрнатилади.

Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги жами 1687 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда “онлайн” режимида назорат қилиш жорий этилади.

2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозланади.

0