Футбол

“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

237
“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари тузалиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.

237
Теглар:
коронавирус, футбол
Чемпион UFC в легком весе Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов Гэтжи билан жангга қандай тайёргарлик кўрмоқда - фото

39
(Янгиланган 14:32 24.09.2020)
Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи билан бўлажак жанг олдидан қандай машқ қилаётгани акс этган суратни намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи билан бўлажак жангга қандай тайёргарлик кўраётгани акс этган суратни Instagram'даги саҳифасига жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Янги сурат айни вақтда 318 мингдан ортиқ лайк тўплади. 

Нурмагомедов ва Гэтжи жанг 24 октябрь куни Абу-Дабида UFC-254 доирасида ўтказилади. Ғолибга UFCнинг енгил вазнда чемпионлик камари тақдим этилади.

"Тайёргарлик авжига чиқмоқда", - деб изоҳ ёзган суратга Нурмагомедов.

Нурмагомедов аралаш яккакураш йўналишидаги карьерасида 28 жанг ўтказган, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Гэтжи эса 22 та жангда ғалаба қозониб, 2 та жангда мағлубият аламини тортган.

 

39

“Спартак” Twitter᾽да ўзбек тилида саҳифа очди

93
(Янгиланган 10:55 24.09.2020)
Москванинг “Спартак” футбол клуби расмий Twitter ижтимоий тармоғида ўзбек тилида саҳифа очганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Москванинг “Спартак” футбол клуби Twitter ижтимоий тармоғида ўзбек тилидаги саҳифасини юрита бошлади.

“Клубимизга бўлган муҳаббат бутун дунёдаги мухлисларимизни бирлаштиради. “Спартак”нинг ўзбек тилидаги аккаунтини қабул қилиб олинг!”, - дейилади клуб хабарида.

Ўзбек тилидаги саҳифада биринчи бўлиб Остон Ўрунов чиқиш қилган. 

“Остон Ўруновдан барчага салом! “Спартак-Москва” футбол клубининг ўзбек тилидаги расмий твиттер саҳифасига хуш келибсиз!”, - дейилган хабарда.

​Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов август ойида расман Москванинг “Спартак” клуби ўйинчисига айланган эди. Футболчи Россия чемпионатида уч марта майдонга тушди. Мамлакат кубоги доирасидаги учрашувда эса “Родина” дарвозасига дебют голини киритди.

93

Путин Нобел тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди

13
(Янгиланган 15:04 24.09.2020)
Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Нобель тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди, РИА новости хабарига асосан. 

Ушбу ташаббус Россиялик журналист ва ёзувчи Сергей Комков томонидан амалга оширилган. Комков Путин номзодини 2021 йил нобель тинчлик мукофотига номзод сифатида расмий аризани 10 сентябр куни Осло шаҳрига юборган. 

Маълумот учун, Россия президентини биринчи маротаба ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилаётгани йўқ. 2013 йилда ҳам Владимир Путин Дунё халқлари бирлиги академияси президенти томонидан ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилган эди. 

Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

Турли йилларда ушбу мукофотга Барак Обама, Альберт Гор, Кофи Анан, Ким Де Жун, Нельсон Манделла, Михаил Горбачев ва бошқалар муносиб деб топилган. 

 

13