Солдатова Софья

Мушакларни қандай чўзиш керак 15 та энг самарали машқ

747
Мураббий ва машҳур фитнесс-блоггер София Солдатова мушакларни чўзиш бўйича 15 та энг самарали машқ кўрсатиб берди.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Мураббий ва машҳур фитнесс-блоггер София Солдатова мушаклар эластиклигини ва тос суяклари ҳаракатчанлигини яхшилайдиган самарали ва хавфсиз бўлган машқларни намойиш қилди. Rsport хабарига асосан.

Ролик муаллифи таъкидлашича, эркак ва аёллар машғулотдан аввал ва кейин мушакларни яхшилаб чўзишлари жуда муҳим.

Мунтазам равишда оддий машқларни бажариш орқали қон айланиши, мушак ва пайларнинг эластиклиги яхшиланади.

Бундан ташқари, чўзиш машқлари шикастланиш хавфини камайтиради, оғир юк кўтаришдан сўнг қайта тикланиш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради.

747
Махмуд Мурадов

Маҳмуд Муродов UFC’даги навбатдаги жангини октябрда ўтказади

168
Ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов UFC’даги учинчи жангини польшалик Кшиштоф Йоткога қарши 17 октябрда ўтказади.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини 2020 йилнинг 17 октябрида ўтказади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Дўстлар, кейинги жангим 17 октябрда Кшиштоф Йоткога қарши бўлиб ўтади. Худо хоҳласа, тез орада сизларни яна бир ғалаба билан хурсанд қиламан! Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга катта раҳмат” — деб ёзиб қолдирган у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Makhmud “Mach” Muradov (@makhmud_muradov)

Польшалик Кшиштоф Йотко MMA’даги фаолияти давомида 26 та жанг ўтказиб, шуларнинг 22 тасида ғалаба қозонган, 4 тасида эса мағлубиятга учраган.

Маҳмуд Муродов UFC’да ҳозиргача иккита жанг ўтказган. Ҳар икки жангда унинг қўли баланд келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродовнинг UFCʼдаги учинчи жанги бекор қилингани хабар қилинган эди.

168
Полузащитник Жасур Жалолиддинов

Россияда учинчи ўзбек легионери пайдо бўлди

273
(Янгиланган 10:47 30.07.2020)
Жасур Жалолиддинов билан имзоланган шартнома  5 йилга мўлжалланган бўлиб, у жамоада 23 рақами остида тўп суради.

ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Россиянинг етакчи футбол клубларидан бири бўлган “Локомотив” жамоаси ўзбекистонлик 18 ёшли истиқболли футболчи Жасур Жалолиддинов билан шартнома имзолади.

Шартнома  5 йилга мўлжалланган бўлиб Жасур жамоада 23 рақами остида тўп суради.

Албатта мен Локомотив ҳақида анча нарса биламан. Транфергача жамоа тарихини ўргандим, чемпионлик ҳақидаги фильмни томоша қилдим, жамоада қайси футболчилар тўп суришини биламан, - дейди Жасур. Алексей Миранчук билан танишмоқчиман, бизнинг услубимиз ўхшаш, уҳам чап оёқда ўйнайди. Ҳозир бироз ҳаяжонланаяпман, лекин ўйин бошланганда ҳаяжон йўқолади.

Жасур Жалолиддинов 2020 йилнинг 15 майида туғилган. “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси, асосий жамоага 16 ёшида киритилган эди ва Ўзбекистон чемпионатида энг ёш футболчи бўлган эди. “Бунёдкор” жамоаси учун 32 та матч ўтказиб 3та гол урган ва учта натижали узатма берган.

Жамоада марказий ва ҳужумчи ярим ҳимоячи ўринларида тўп сурган. Шунингдек ўнг ва чап вингер ва марказий ҳужумчи ўринларидан ҳам ўйнаган. Жасур 2020 йилнинг 23 февралида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Белорусга қарши ўйинда илк бор майдонга тушган эди.

2019 йилда Британиянинг Guardian нашри Жалоддиновни 2020 йилда туғилган дунёнинг “60та ёш талантлари рўйхатига киритган эди”.

Маълумот учун, Жалолиддинов Россияда тўп сураётган учинчи ўзбек легионери бўлади. Шу кунга қадар Элдор Шомуродов "Ростов"  жамоасида ва Остон урунов "Уфа" жамоасида тўп суриб келаётган эди.  

273
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилинади - эксперт жавоби

111
(Янгиланган 07:15 04.08.2020)
Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими, деган саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган эди.

Оқиловнинг қайд этишича, олдинда ҳали салкам икки ҳафта вақт бор. Агар шу вақт давомида пасайиш динамикаси қайд этилса, карантинни юмшатса бўлади.

"Худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин", - деб айтган Оқилов.

Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

111
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси