Сборная Узбекистана по футзалу обыграла Таджикистан

"Нега ютқаздик?": Ўзбекистонга ютқазгач, Тожикистон термаси мураббийи танқид остида қолди

1133
(Янгиланган 16:48 05.09.2020)
Терма жамоа мағлубиятидан сўнг жамоатчилик бош мураббий Усмон Тошевнинг лавозимда қолиши қанчалик мақсадга мувофиқлиги ҳақида саволларни йўллай бошлаган. 

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Тожикистон миллий термаси Тошкентда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон жамоасига 1:2 ҳисобда ўйинни бой берди. Тожикистондан ягона голни иккинчи таймда майдонга тушган Зоир Жўрабоев дарвозага йўллаган.

Терма жамоа мағлубиятидан сўнг жамоатчилик бош мураббий Усмон Тошевнинг лавозимда қолиши қанчалик мақсадга мувофиқлиги ҳақида саволларни йўллай бошлаган. 

"Қандай бўлмасин, бўлиб ўтган ўртоқлик учрашув натижаларини бизнинг жамоамиз раҳбари сифатидаги фаолияти якунлари сифатида баҳоламаслик лозим. Ахир узоқ вақт давомида терма жамоани йиғишнинг имкони бўлмади, шу боис ҳозирги шароитларда ўртоқлик учрашувининг ўтказилганини ўта шоҳона совға сифатида қабул қилмоқ лозим", - деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Нашр таъкидига кўра, сўнги вақтларда Тожикистон термаси учун ўсиш стимули мавжуд эмас, фақатгина ЖЧ-2022 саралаш босқичида бир амаллаб ўйнаб олса бўлди, у ҳам агар футбол учрашувлари коронавирус пандемияси вақтида қайта тикланадиган бўлса, албатта.

"Усмон Тошев биланми, ёки у сиз, фарқи йўқ, учрашувларни бошни баланд кўтарган ҳолда охиригача ўйнаб тугатиш лозим", - дейилади хабарда. Кейин нима бўлиши эса - номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг Тошкентда Тожикистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви 3 сентябр куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтган эди. Ўзбекистон термаси 1:1 ҳисобдан кейин, пенальти эвазига Тожикистон жамоаси устидан ғалаба қозонишга муваффа бўлган.

1133
Остон Урунов

Остон Ўрунов дебют голини урган ўйинда “Спартак” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

166
Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида Остон Ўрунов “Спартак” таркибида дебют голини уришга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида “Спартак” “Родина”га қарши баҳс олиб борди.

Унда “қизил-оқлар” йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 52-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов рақибнинг бир нечта ҳимоячисини ортда қолдирди ва дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Унинг зарбаси дарвозабонни доғда қолдирди. Шу тариқа Ўрунов “Спартак” таркибида дебют голини уришга муваффақ бўлди.

“Спартак” асосий таркибида илк бор тушган Остон Ўрунов мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

166
Чемпионский пояс боксерской ассоциации WBC

WBC рейтингида ўзбек боксчилари қайси ўринларда

402
(Янгиланган 20:20 16.09.2020)
Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) сентябрь ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ундан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) сентябрь ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади.

Узбекский боксер Шахрам Гиясов
Пресс-служба Национального олимпийского комитета РУз

Таъкидланишича, эълон қилинган рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов аввалги ойдаги каби 32-поғонада қолган.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) уч нафар ўзбекистонлик WBC рейтингида ТОП-40дан жой олган. Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 24-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устаси Анвар Туропов эса 39-ўринга жойлашган. Шаҳрам Ғиёсов эса 40-ўринни эгаллаб турибди. Шаҳрам ўтган ой ушбу рейтингда қайд этилмаганди.

Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) айни пайтда WBA қитъалараро чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 22-поғонасига кўтарилиб олди. Ушбу вазнда бир неча кун олдин Москва шаҳрида жанг ўтказиб, WBC Youth камарини қўлга киритган Равшан Маҳаммаджонов 40-ўринга кўтарилиб олди.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) иккинчи ўриндан олтинчи ўринга тушиб кетган. Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади. Мазкур вазнда, шунингдек ,Бектемир Мелиқўзиев 39-поғонадан 37-ўринга кўтарилган.

402
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

555
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

555