Чемпион UFC в легком весе Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов Гэтжи билан жангга қандай тайёргарлик кўрмоқда - фото

255
(Янгиланган 14:32 24.09.2020)
Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи билан бўлажак жанг олдидан қандай машқ қилаётгани акс этган суратни намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи билан бўлажак жангга қандай тайёргарлик кўраётгани акс этган суратни Instagram'даги саҳифасига жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Янги сурат айни вақтда 318 мингдан ортиқ лайк тўплади. 

Нурмагомедов ва Гэтжи жанг 24 октябрь куни Абу-Дабида UFC-254 доирасида ўтказилади. Ғолибга UFCнинг енгил вазнда чемпионлик камари тақдим этилади.

"Тайёргарлик авжига чиқмоқда", - деб изоҳ ёзган суратга Нурмагомедов.

Нурмагомедов аралаш яккакураш йўналишидаги карьерасида 28 жанг ўтказган, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Гэтжи эса 22 та жангда ғалаба қозониб, 2 та жангда мағлубият аламини тортган.

 

255
Чемпион UFC в легком весе Хабиб Нурмагомедов

Ҳабиб америкалик телебошловчини кескин жавоб билан бошқа мавзуга ўтишга мажбур қилди

575
(Янгиланган 16:59 22.10.2020)
Коннор Макгрегор билан жанг менга қизиқ эмас, мен уни енгиб бўлдим, яна нима учун у билан рингга чиқишим керак? - Ҳабиб Нурмагомедов.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Россиялик UFC енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Американинг ESPN телеканали бошловчиси билан бўлган онлайн интервьда кескин жавоб билан бошловчини бошқа мавзуга ўтишга мажбур қилди

Телебошловчининг Коннор Макгрегор билан янги жанг борасида биринчи маротаба берган саволига Ҳабиб ушбу жанг унга қизиқ эмаслигини маълум қилди.

"Гэтжи - кучли жангчи, у менга янги мотивация, яхши энергия беради. Коннор билан жанг эса  - мен учун қизиқ эмас. Мен уни аллақачон енгганман. У билан яна жанг қилиш ? Нима учун керак?", - деди Ҳабиб. 

Телебошловчи гўёки буни тушунмагандек, кўпчиллик ушбу жангни кўришни истайди, сиз эса бундан воз кечмоқдасиз, сабаб нимада, деган саволига Ҳабиб кескин жавоб қайтарди. 

"Ҳозир мен бу "нарса" ҳақида ҳатто гапиришни ҳам истамайман" ("Right now, I don't even want to talk about this s---."), деб жавоб қайтарди яккакураш чемпиони. 

Шундан сўнг телеканал бошловчиси бошқа мавзуларга ўтиб интервьюни давом эттирди. 

Эслатиб ўтамиз, 24 октябр куни Ҳабиб Нурмагомедов ва америкалик боксчи Джастина Гэтжига қарши октагонга чиқади. Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган жангда Ҳабиб енгил вазн бўйича чемпионлик камарини ҳимоя қилади. 

575
Чемпион UFC в легком весе Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов ўзбекистонлик жангчи-қизга омад тилади

435
(Янгиланган 15:40 21.10.2020)
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик спортчи Лилия Шакировага UFC’даги дебют жангида омад тилади.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш бўйича ММА жангчиси, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик спортчи Лилия Шакировага бўлажак беллашувда омад тилади.

Бир неча кундан сўнг, 24 октябрда Лилия Шакирова UFC-254 турнирида иштирок этади, унинг рақиби - америкалик Лорен Мерфи.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг ўзи эса америкалик Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади.

Нурмагомедов аралаш яккакураш йўналишидаги карьерасида 28 жанг ўтказди, уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Гэтжи эса 22 та жангда ғалаба қозониб, 2 та жангда мағлубият аламини тортди.

435
Президент РФ В. Путин принял участие в заседании дискуссионного клуба Валдай

Путин Россия душманларига: "Дафн маросимингизда шамоллаб қолмасам гўргайди"

0
Россия президенти Владимир Путин "Валдай" мунозаралар клубида чиқиш қилиб, Россия душманлари, президентликда қолиши имконияти, пандемия, иқтисод, санкциялар ҳақида фикр билдирди. Президент чиқишидан асосий фикрлар

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Владимир Путин "Валдай" мунозаралар клуби йиғилишида иштирок этди, президент видеоалоқа орқали чиқиш қилди. Жорий йил мавзуси — "Пандемия сабоқлари ва янги кун тартиби: жаҳон инқирозини қандай қилиб дунё учун имкониятга айлантириш мумкин".

Давлат раҳбарининг муҳим баёнотлари - РИА Новости материалида.

"Россияни сўниши"ни кутиш ҳақида

Ўз чиқишида Путин айрим давлатлардаги Россиянинг ҳолдан тойишига умид қилинаётгани бўйича фикр билдирди.

"Давлатимизни мустаҳкамлаб, дунёда ва бошқа давлатларда нималар рўй бераётганини кўриб, Россиянинг секин-аста сўнишини кутаётганларга шуни айтмоқчиман: бизни бу ҳолатда бир нарса ташвишга солмоқда: дафн маросимингизда шамоллаб қолмасак гўргайди".

Президент Россия ўзининг ақлий, ҳудудий, иқтисодий ва ҳарбий имкониятлари ва салоҳиятини адекват баҳолашини таъкидлаб ўтди.

0