Игроки “Пахтакор”

ОЧЛ: “Пахтакор” чорак финалда қайси жамоага қарши ўйнаши маълум бўлди

276
Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалида “шерлар”га Эроннинг “Персеполис” клуби рақиблик қилади. Баҳс 30 сентябрь куни Қатарда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақаси чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўзининг рақибини билиб олди. “Шерлар”га Эроннинг “Персеполис” клуби рақиблик қилади.

Иккинчи жуфтликдан эса Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" клублари жой олишди.

“Пахтакор”нинг “Персеполис”га қарши баҳси 30 сентябрь куни “Жассим бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтади. Ўйинни Тошкент вақти билан соат 22:45 да Sport TV телеканалида томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” клуби Осиё чемпионлар лигасининг нимчорак финалида Эроннинг “Истиқлол” клубини таслим этиб, 11 йиллик танаффусдан кейин турнир чорак финалига йўлланма олгани хабар қилинган эди.

276
Хабиб Нурмагомедов

“Ота-онангизнинг ёнида бўлинг”: жангдан сўнг Ҳабиб нималар деди

625
Ҳабиб Нурмагомедов UFC тарихида ўз номини зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қолдирди. У мағлубият нималигини билмаган спортчилардан бири сифатида бўлиб қолади.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. 25 октябрь, якшанбага ўтар кечаси россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозонди ва енгил вазнда UFC чемпионлик камарини учинчи марта ҳимоя қилди.

Нурмагомедов 2018 йил 7 апрелида америкалик Эл Яквинтани мағлуб этиб, UFC чемпионлик камарига эга чиққан эди. У унвонни ирландиялик Конор Макгрегор (2018 йил 6 октябрь) ва америкалик Дастин Порьега (2019 йил 7 сентябрь) қарши жангларда ҳимоя қила олди.

Ҳабиб Жастин Гэтжига қарши кечган жангдан сўнг қуйидаги сўзларни айтди.

“Бугун UFCʼдаги сўнгги жангим эди. UFC менга Жастин борасида қўнғироқ қилганда, мен онам билан гаплашдим, у отамсиз жанг қилишимни истамади, лекин мен унга бу сўнгги жангим бўлишини ваъда бердим. Агар сўз берган бўлсам, уни охиригача тутишим даркор.

UFCʼдан хоҳлаганим – бу сешанба куни вазн тоифасидан қатъи назар жангчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллаш. Мен бунга лойиқман, 29 та жангда ҳеч бир мағлубиятсиз ғалаба қозондим.

Мен тоғли қишлоқдан бўлган оддий йигитман. Акам менга Google мен сайёрадаги энг кўп муҳокама қилинаётган киши эканлигимни айтаётгани айтди. Мен ишонмадим. Мен шунчаки отам билан биргаликда чемпион бўлишни истагандим. Буларнинг ҳаммаси мана бундай бўлиб кетиши ҳаёлимда йўқ эди. Агарда ота-онангиз бўлса, уларнинг ёнида бўлинг. Менда уларнинг бири қолди – бу онам. Мен унга кўпроқ вақт ажратишни хоҳлайман”, – деди енгилмас жангчи Нурмагомедов.

Ўз фаолиятини якунланган Ҳабиб ёш авлодга жанг сирларини ўргатиш учун мураббийликда ўзини синаб кўришини маълум қилган.

625

Ҳабиб vs Жастин - нигоҳлар тўқнашуви қандай ўтди

784
(Янгиланган 11:22 24.10.2020)
Абу-Дабида нигоҳлар жангида россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва америкалик Жастин Гэтжи юзма-юз учрашди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik.  Абу-Дабида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи юзма-юз учрашди.

Улар бугун, 24 октябрь куни енгил вазнда чемпионлик унвони учун куч синашади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от ufc (@ufc)

Спортчилар анъанавий равишда юзма-юз учрашишди, уларга UFC промоушен раҳбари Дана Уайт ҳамроҳлик қилди.

Жангчилар бир-бирига нисбатан ҳурмат намоён қилишди ва охирида қўл бериб кўришдилар.

Нурмагомедов аралаш яккакураш йўналишидаги карьерасида 28 жанг ўтказди, уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Гэтжи эса 22 та жангда ғалаба қозониб, 2 та жангда мағлубият аламини тортди.

 

784

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради

22
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров сайловларда иштирок этиш учун декабрь ойида президент ваколатларини зиммасидан соқит қилмоқчи.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, бунинг учун у декабрда истеъфога чиқишни режалаштирмоқда.

“Мен бошқалар қатори сайловларда иштирок этаман. Агар ғалаба қозонсам президент бўламан, бўлмаса барча каби оддий фуқаро бўламан”, - деди Жапаров. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

Қирғизистонда муддатидан аввалги президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтади. Мамлакат Конституциясига биноан президент в.б. ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга эмас.

Аввалроқ Жапаров агар қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритилса, президент сайловларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган эди.

22