Хабиб Нурмагомедов

Ҳабиб ким келажакда енгил вазнда UFC қироли бўлишини айтди

567
Енгил вазнда UFC чемпиони, россиялик ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов келажакда ким дивизион етакчисига айланиши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Енгил вазнда UFC чемпиони, россиялик ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов келажакда ким дивизион етакчисига айланиши мумкинлигини айтди.

Ҳабибнинг сўзларига кўра, ундан кейин россиялик Ислом Махачев UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритиши мумкин.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от ufc (@ufc)

"Енгил вазннинг навбатдаги қироли", - деб ёзган Нурмагомедов Махачев ва бразилиялик Рафаел дус Анжус ўртасидаги учрашувни эълон қилган пост остида.

Россиялик жангчи Ислом Махачев ММА бўйича 19 жангдан 18тасида ғалаба қозонди. Битта жанг спортчининг мағлубияти билан тугади.

Ўз навбатида, Рафаел дус Анжус 29 та жангда ғалаба қозониб, 13 тасида мағлубият аламини тортган (жами 42 та жанг).

567
Элдор Шомуродов

“Шомуродов қани?” - ўзбекистонлик легионер "Женоа"да кўринмай қолди

894
(Янгиланган 18:37 12.11.2020)
Октябрь ойининг бошида Италиянинг “Женоа” футбол клуби “Ростов” жамоасида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфери ҳақида эълон қилган эди. Sputnik мухбири Элдор янги жамоада дебюти қандай ўтгани билан қизиқди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik, Дмитрий Матвеев. Европа футболининг А Сериясида дебют қилганига қадар Элдор Шомуродов Италия матбуотида мақтовларга сазовор бўлган эди. Бир қатор нашрлар уни Шарқдан келган “янги Пёнтек” ва ҳато “ўзбек Месси”си деб атаган эди. (Кшиштоф Пёнтек - Женоада 2018 йилда тўп сурган польшалик футболчи)  

Нуфузли "La Gazzetta dello Sport" нашри октябрь ўрталарида Элдор ҳақида катта мақола чоп этган эди. Унда Элдорнинг биографиясидан ташқари 2001-2014 йилларда Италиянинг "Ювентус", "Реджину", "Кротоне", "Женоа", "Торино" ва бошқа жамоаларида тўп сурган биринчи ўзбек футболчиси Ильяс Зейтуллаев ҳам эсга олинган эди.

Элдор Шомуродов
Элдор Шомуродов

Мақолада айтилишига кўра, Ўзебкистон терма жамоасининг ўз Буффон ва Мессилари бор. Хусусан, журналист Нестеровни Буффонга ва Элдорни Мессига тенглаштирган.

Мақолада айтилишига кўра, Элдор “Бунёдкор” клубига Ривальдо келган вақтларида футболни севиб қолган. Ўшанда афсонавий бразилиялик футболчи Элдорнинг қўлини сиққан эди. Шундан сўнг жамоадошлари ҳазиллашиб унга  узоқ вақт қўлини ювмай юришни маслаҳат беришганини эсга олган.

Ўзбекистонлик легионер "Женоа" жамоасида 19 октябрда дебют матч ўтказган эди. “Верона”га қарши бўлиб ўтган ўйин 0:0 ҳисобида дуранг натижа билан тугади. Элдор ушбу ўзинда ўзини яхши томондан намойиш қила олмади. 63 дақиқада унинг ўрнига ёш ҳужумчи Джанлука Скамачча чиқди.

Ўйин натижаларига кўра "La Gazzetta dello Sport" Шомуродовга энг паст баҳо қўйди— 5,0. Унинг ўрнига чиққан ҳужумчи эса 6,5 балл олган.

​Италия нашрлари ўзбекистонлик футболчининг суст дебютини янги шароитларга мослашиш билан боғлади. “У жуда кўп меҳнат қилди, лекин кўпроқ ўзига ишонди ва кўп хато қилди” – деган хулосага келган у ерлик журналистлар. "Женоа" жамоасининг доимий мухлисларидан бири ўз Твиттерида Элдор янги шароитларга мослашиши учун вақт керак деб изоҳ қолдирган.

“24 октябрда бўлиб ўтган навбатдаги ўйинда "Женоа" Миланнинг "Интер" жамоасига ютқазиб қўйди. Рақиб кучли бўлгани туфайли "Женоа" мураббийи Роландо Маран Шомуродовни майдонга чиқаришга ботинмади шекилли. Ўйин давомида асосий ҳужумчилар македониялик Горан Пандев ва хорватиялик  Марко Пьяца бўлди. Элдор 65 дақиқада майдонга чиқди, лекин бу сафар ҳам ўзини яхши намойиш қила олмади. "Женоа" оқибатда— 0:2 ҳисобида ютқазди.

“Сампидория” жамоаси билан бўлиб ўтган учинчи ўйинда Элдор умуман майдонда кўринмади. Кейинроқ унинг жароҳати борлиги маълум бўлди. “Торино” жамоаси билан бўлиб ўтган навбатдаги ўйинда Элдор ўйинчилар рўйхатида ҳам йўқ эди.

Расман Элдорнинг жароҳати ҳақида клуб томонидан хабар тарқатилмаган бўлса-да, футболчилар унинг мушаклари жароҳатланганини маълум қилишди. Шифокорлар айтишига кўра, у “Рома”га қарши бўлиб ўтадиган 7-ўйинда майдонга чиқиши керак эди.

Лекин 8 ноябрдаги ўйинда ҳам Элдор кўринмади. "Женоа" "Рома"га 1:3 ҳисобида ютқазди. Шундан сўнг ўзбекистонлик футбол мухлисларида “бу ерда бир гап бор” деган ҳақиқий шубҳа пайдо бўлди.

Генуялик клуб расмий Твиттерида бир неча киши бирданига “Шомуродов қани?” деган саволлар билан мурожаат қилшди. “Шомуродов йўқ бўлса, бизга қизиқ эмас” деб ёзди иккинчиси.

Шундай қилиб, Элдорнинг Италия жамоасига келганига бир ой бўлган бўлса, унинг келажаги номаълумлигича қолмоқда. Ёки у ҳақиқатдан травма олган, ё клуб раҳбарияти легионер ўйинидан мамнун эмас, лекин “уйдаги гап ташқарига чиқмасин” қабилида иш тутмоқда.

* Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиш мумкин.

894
Хабиб Нурмагомедов против Дастина Пуарье

Ҳабиб менежери жангчининг октагонга қайтишига ишора қилди

132
(Янгиланган 14:45 11.11.2020)
Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов менежери Али Абдел-Азиз жангчининг октагонга қайтишига шама қилди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов менежери Али Абдел-Азиз жангчининг октагонга қайтишига шама қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзди.

У ўз твитида Нурмагомедов жангда ғалаба қозонишини башорат қилди.

25 октябрь куни UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан сўнг россиялик чемпион ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Спортчи 29 та жангда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Нурмагомедовнинг Гэтжи устидан ғалабасидан сўнг UFC раҳбарияти вазн тоифасидан қатъий назар жангчиларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди, унда Ҳабиб биринчи ўринни эгаллади.

132
Доллары США

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори йирик фирибгарликка қўл урди

23
Директор фуқаролардан бирини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиш учун 30 минг доллар "рағбат" сўраган

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарлик устида ушланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, гап Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. ҳақида бормоқда.

У фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллар талаб қилган.

У бу ишни юқори лавозимдаги танишлари орқали бажармоқчи бўлган.

Пулнинг учдан бир қисмини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

23