Впервые в истории Узбекистана прошел матч по конному поло на снегу

Ўзбекистон тарихида илк бор қор полоси бўйича баҳс ўтказилди

184
(Янгиланган 17:41 03.01.2021)
“Амирсой” дам олиш масканида қор полоси бўйича беллашув бўлиб ўтди. Ушбу баҳс денгиз сатҳидан 1820 метр баландликда ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Бўстонлиқ туманидаги “Амирсой” дам олиш масканида қор полоси бўйича беллашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилмоқда.

Ўзбекистон поло федерацияси томонидан ташкил қилинган ушбу тадбирда МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон поло, замонавий бешкураш ҳамда йилқичилик ва от спорти федерациялари раиси Баҳромжон Газиев, шунингдек, бир қатор спорт федерация ва ассоциациялар мутасаддилари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Впервые в истории Узбекистана прошел матч по конному поло на снегу
НОК Узбекистана
Впервые в истории Узбекистана прошел матч по конному поло на снегу

Таъкидланишича, ушбу баҳс денгиз сатҳидан 1820 метр баландликда ўтказилди. Қизиқарли курашларга бой бўлган “Universal jumping” ҳамда “Амирсой” жамоалари ўртасида баҳс 5:2 ҳисобида от спорти клуби вакилларининг фойдасига ҳал бўлди.

Беллашувни халқаро тоифадаги ҳакам Зири Абдул Камол бошқариб борди. “Амирсой” жамоаси шарафини Миллий Гвардия қошидаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчилари ҳимоя қилишди.

Впервые в истории Узбекистана прошел матч по конному поло на снегу
НОК Узбекистана
Впервые в истории Узбекистана прошел матч по конному поло на снегу

Қор полоси илк бор 1985 йил Швейцариянинг Санкт-Морриц шаҳрида музлаган кўл устида ташкил қилинган эди. Ўшанда ўйин кўпчиликда катта қизиқиш уйғотгач, қиш фаслида ҳам поло баҳсларини ташкил қилиш анъана тусига кира бошлади. Ҳозирда Америка, Европа ва Осиё қитъаларида қор полоси учрашувлари ўтказиб келинади.

184
Одил Ахмедов награжден специальной наградой президента АФУ

Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов ЎФА президентининг махсус соврини билан тақдирланди

114
(Янгиланган 11:28 25.01.2021)
Одил Aҳмедов “Миллий терма жамоа юраги”, Элдор Шомуродов эса асосий номинация “Ўзбек футболининг ёрқин юлдузи”совринига лойиқ деб топилди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) 2021 йилдан бошлаб янги анъанани йўлга қўймоқда.

Ассоциация матбуот хизмати хабарига кўра, эндиликда ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган, Ўзбекистон довруғини жаҳон майдонларида таратаётган ва мамлакатда футбол оммавийлигини оширишда муҳим ўрин тутган футболчи ва мутахассислар ЎФА президентининг махсус совринлари билан тақдирланади.

ЎФA мажлислар залида ўтган тақдирлаш маросимида ассоциация президенти Aбдусалом Aзизов, биринчи вице-президент Равшан Эрматов ва бўлинмалар раҳбарияти иштирок этди.

Бу йил ушбу тақдирлаш жараёни биринчи бор йўлга қўйилди ва унда 5 та номинация жорий этилди.

Ўтган мавсумда мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонган, миллий жамоалар сафида ишончли ўйин кўрсатган Иброҳимхалил Йўлдошев “Йил кашфиёти” номига сазовор бўлди.

Ўзбек футболи афсонаси Геннадий Денисов “Миллий терма жамоа фахрийси” совринига муносиб деб топилди.

Ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида барчага ўрнак бўладиган, ҳар бир терма жамоанинг рамзига айланган футболчи Одил Aҳмедов Ўзбекистон миллий жамоасидаги мардонавор ҳаракати ва фидойилиги учун “Миллий терма жамоа юраги” соврини билан тақдирланди.

Италиянинг “Женоа” клуби сафида сермаҳсул ва юқори даражали ўйин кўрсатиб, ўзбек футболини жаҳонга янада танитаётган Элдор Шомуродов асосий номинация “Ўзбек футболининг ёрқин юлдузи”совринига лойиқ деб топилди.

Жиззах вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эргаш Солиев “Ўзбек футболи ривожига қўшаётган ҳиссаси учун” соврини билан тақдирланди.

114
Теглар:
соврин, футбол, Равшан Эрматов, Элдор Шомуродов, Одил Аҳмедов

Маҳмуд Муродов ғалабасидан сўнг UFC президентига нима деди

1328
Муродов америкалик рақибини техник нокаутга учратган сўнг октагондан сакраб чиқиб, UFC президенти Дана Уайтга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов UFC президенти Дана Уайтдан нега унинг Instagram саҳифасига ҳозиргача обуна бўлмаганини сўради. Бу ҳақда Дана Уайт UFC 257 турнири якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Матбуот анжумани давомида журналистлардан бири ундан жангдан сўнг Муродов нега унинг Instagram саҳифасини кузатиб бормаётгани ҳақида сўрагани ростми дея савол берди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от ufc (@ufc)

“Мен унга сени энди кузатиб бораман дедим”, - дея буни тасдиқлади UFC президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродов Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасида америкалик Эндрю Санчесни техник нокаутга учратиб, учинчи ғалабасига эришгани хабар қилинган эди.

1328
Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

372
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

372
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия