Боксёр Бектемир Меликузиев

Бектемир Мелиқўзиев америкалик рақибини 3-раунддаёқ нокаутга учратди

449
Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги 7-жангида америкалик рақибини ер тишлатди.

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангида ғалаба қозонди.

У АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган бокс оқшомида америкалик Морган Фитчга қарши рингга кўтарилди. 8 раундга мўлжалланган жанг 3-раундда Бектемирнинг техник нокаутли ғалабаси билан якунига етди.

Шу тариқа Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги 7-жангида  7-ғалабасига (6таси нокаут) эришди. 

449

ФИФА Ўзбекистонда VAR тизимидан фойдаланишга расман рухсат берди

66
ФИФА 2021 йилги мавсумда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. ФИФА Ўзбекистонда 2021 йилги мавсумдан бошлаб футбол учрашувларида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ЎФА барча тегишли ҳужжатларни ФИФА VAR платформасига юклаган. Шунингдек, ўзбекистонлик VAR тизими мутахассисларининг 2020 йилги синов ўйинларида қайд этган натижалари ФИФА томонидан инобатга олинган.

“Шу сабабли ФИФА 2021 йилги мавсумда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR тизимини жорий этиш белгиланган эди.

66
Председатель Правления акционерного общества «Узбекнефтегаз» Мехриддин Абдуллаев

“Ўзбекнефтгаз” раҳбари “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди

101
“Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгашининг йиғилишида клубга янги президент тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

1 март куни бўлиб ўтган “Бунёдкор” футбол клубининг Кузатув кенгаши йиғилишида клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинган. Бундан ташқари, клубга янги президент тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди”, - дейилган хабарда.

"Ўзбекнефтгаз" эндиликда жамоанинг бош ҳомийси бўлади. Илгари "Ўзтрансгаз" бўлган.

Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. У 2020 йил январидан "Ўзбекнефтгаз"га раҳбарлик қилиб келмоқда. Шунингдек, у Ўзбекистон  Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

101

ДХХдаги вакант жойни 5 минг $га пуллаётган уддабурро шахс қўлга олинди

10
(Янгиланган 10:05 06.03.2021)
Жиноятчи катта лейтенант унвонидаги ДХХ формасида аризачидан келишилган 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда, операция иштирокчилари томонидан ушланган

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Тошкент шаҳрида ДХХга ишга киргизиб қўйиш учун фуқародан 5 000 доллар талаб қилган шахс далилий ашёлар билан ушланди, деб хабар бермоқда ИИББ ахборот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Х.Н. 3 март куни вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилган. Аризада, ўзини "ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи" деб таништирган шахс ўғлини ДХХ ҳарбий қисмларидан бирига ишга киритиб қўйиш учун 5 минг АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришини сўраган.

Мазкур мурожаатга асосан, Тошкент вилояти ИИББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва Ўз хавфсизлик бошқармаси вилоят бўлими ходимлари ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

"ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи" деб таништирган Э.М. катта лейтенант унвонидаги ДХХ формасида аризачидан келишилган 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда, операция иштирокчилари томонидан ушланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ўтказилган суҳбат давомида ушбу шахс – Сурхондарё вилоятида яшовчи 1998 йилда туғилган Э.М. ҳеч бир давлат органи ёки бошқа ташкилотда ишламаслиги, шунингдек, аввалроқ ДХХга қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги аниқланган.

Ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

10