Ўзбекистон ТИВ биноси, архив сурат

Ўзбекистон ТИВ ҳудудларда консуллик бўлимларини очади

261
(Янгиланган 11:46 23.12.2016)
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукусда консуллик бўлимларини очади

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Хорижга чиқувчи Ўзбекистон фуқаролари ҳамда мамлакатга келувчи чет элликларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестицион ва сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни "Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлимларини очиш ва Термиз шаҳридаги консуллик бўлими фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот-хизмати хабар қилган.

Мазкур қарор республика ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий, инвестицион ва гуманитар устувор лойиҳаларни амалга оширишга ҳам хизмат қилиши лозим.

Қарорда консуллик бўлимларининг асосий вазифалари cифатида қуйидагилар кўрсатилган: консуллик-ҳуқуқий ёрдам масаласи бўйича кўрсатилаётган замонавий хизматлар турларини кенгайтириш, жойларда чет эл фуқаролари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштиришда, жумладан, Ўзбекистон ҳудудларига иш ва сайёҳлик мақсадларида ташриф буюрувчи хорижий давлатлар фуқароларига визалар беришда тезкорликни ошириш;

манфаатдор вазирлик ва маҳкамалар билан биргаликда хорижий мамлакатларга чиқувчи Ўзбекистон фуқароларини одам савдосига қарши кураш бўйича комплекс чоралар доирасида тушунтириш ишларини олиб бориш;

хорижий мамлакатларда паспортини йўқотган мамлакат фуқароларининг Ўзбекистонга тезкор қайтиши масаласини ҳал этишда ҳисобларни юритиш ва кўмаклашиш;

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш бўйича чет эллик сайёҳларни мамлакат ҳудудларига жалб қилиш учун йўналтирилган чораларни амалга оширишда сайёҳлик компанияларига кўмаклашиш.

Хорижий давлатлар фуқароларига тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатиш мақсадида консуллик бўлимлари Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз халқаро аэропортлари биносига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг декабр ойи бошида Ўзбекистон Республикасининг янги президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ "Ўзбектуризм" миллий компанияси тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилган эди.

261
Теглар:
янги қарор, Бухоро, туристлар, консуллик, Ўзбекистон, виза, Шавкат Мирзиёев, Самарқанд
Город Самарканд. Вид на площадь Регистан

Самарқандда "Ипак йўли" туризм университети очилди

153
(Янгиланган 11:38 16.10.2020)
Самарқандда Марказий Осиёдаги биринчи туризм университети расман очилди. Бу ушбу соҳадаги Марказий Осиёнинг биринчи ОТМ бўлди.

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Бугун Самарқанд шаҳрида "Ипак йўли" халқаро туризм университетининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

Eниверситет Ўзбекистон президентининг 2018 йил 28 июндаги қарори билан ташкил этилган ваМарказий Осиёда туризм соҳасидаги биринчи университет ҳисобланади.

 

153
Генеральный директор туроператора Дельфин Сергей Ромашкин

Ромашкин: туризм бизнеси 2023 йилдан олдин жонланмайди

68
(Янгиланган 09:42 16.10.2020)
Бутунжаҳон туризм ташкилоти дам олиш соҳаси бозори 80%га қулашини прогноз қилмоқда. "Дельфин" туроператори бош директори Сергей Ромашкин инқироз бош сабаблари нимадалиги ва қачон ҳолат барқарорлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Коронавирус кўплаб соҳаларни инқирозга учратди, айниқса, туризм соҳасини. Муаммо молиявий имкониятларда эмас, балки бутун дунё бўйича одамларнинг руҳий ҳолатидадир, дея таъкидлади эксперт Sputnik Литвага берган интервьюсида.

"Чет эллик меҳмонларга бўлган ва одамларнинг ўзаро муносабатларида ҳам эҳтиёткорлик сингари психологик омиллар ҳали узоқ вақтгача ўзини намоён этади. Мана, кинотеатрлар ва ресторанлар очилди, аммо аввалгидек одам тўплай олишмаяпти. Гап одамларнинг пулни тежай бошлаганларида эмас, балки, жамоат жойлари бориш учун хавфсиз дея қабул қилинмаётганида. Фикримча, барчамизга тинчланиб олишимиз учун вақт даркор, аммо, ҳозир иккинчи тўлқин ҳақида гапирилаётган бир вақтда қандай ҳотиржам бўлиш мумкин? Яъни биз ҳозирча бу психологик инқироздан чиқиб кета олганимиз йўқ - биз унинг қуршовидамиз", – деди Ромашкин.

Эксперт баҳосига кўра, туризм соҳаси тикланиши учун узоқ вақт керак бўлади. Инқирозгача бўлган кўрсаткичларга 2022-2023 йиллардан олдин қайтмайди. Бу вақтга қадар ҳолат секин-аста ўнгланиб боради. 2020 йил якунига кўра экспертлар прогнозига қараганда қулаш икки 80%ни ташкил қилса, 2021 йилда ҳолат яхшиланиши ва инқирозгача бўлган даврнинг учдан бир кўрсаткичини ташкил этиши мумкин.

68
Работа автосалонов в Омске

Тошкентда “автошина олиб келишни” ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

90
Автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда автомобил шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.

Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

90