Генеральное консульство Республики Узбекистан в Екатеринбурге.

Ўзбекистонни Хортэкка таклиф қилишди

460
HOTREC Ижроия қўмитаси ва Европанинг 30та давлатида фаолият юритадиган 42та аъзо-ташкилотларга эга. Грузия, Туркия ва бошқа қатор европага аъзо бўлмаган давлартлар кузатувчи мақомига эга

ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Хакимов Европа меҳмонхоналари, реторанлари ва кафелари уюшмаси (HORTEC) раҳбари Кристиан де Баррин билан учрашди.

HOTREC Ижроия қўмитаси ва Европанинг 30та давлатида фаолият юритадиган 42та аъзо-ташкилотларга эга. Грузия, Туркия ва бошқа қатор европага аъзо бўлмаган давлартлар кузатувчи мақомига эга.

Учрашув давомида европа туризми тараққиёти меҳмондорчиликка асослангани алоҳида таъкидланган. Ушбу соҳа ЕИ давлатларида 11,9 миллион иш ўрни билан таъминлайди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда икки йил давомида туризм соҳасида рўй берган ўзгаришларни юқори баҳолаганлар. Шунингдек, яқин келажакда ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон туризм хизматлари соҳасига келажакда инновациялар ва адаптацияларни жорий этишга келишиб олганлар.

Суҳбат доирасида Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раҳбарияти билан конференц-алоқа амалга оширилган ва бу мулоқот давомида келажакдаги мулоқотлар режаси ишлаб чиқилган.

Музокаралар давомида европа томони Ўзбекистон томонни HORTEC аъзолигига таклиф этган. Шу муносабат билан яқин орада барча зарур жараёнлар ташкиллаштирилади, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

460