Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги фильмда суратга тушади

405
(Янгиланган 17:05 15.06.2019)
Француз компанияси республиканинг маданий ва тарихий мероси ҳақида фильм олиш учун Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Франциянинг "B-Tween" продюсерлик компанияси фильм суратга олиш мақсадида Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига ташкилотчилар хабар берди.

Ҳужжатли фильм Ўзбекистоннинг маданий, пазандалик ва тарихий анъаналарига бағишланади. Фильм съёмкаси ишларида таниқли француз актери Жерар Депардье қатнашади. Ушбу лойиҳа "Uzbekistan Airways" МАК ва Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида амалга оширилмоқда.

"Ипак йўли" деб номланган фильмда машҳур актёр Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилади. Лойиҳа режасига кўра, у Тошкент, Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилади.

Хабарда айтилишича, ушбу фильм Ўзбекистоннинг ёрқин ташриф қоғозига айланиши кутилмоқда.

405
Во всех исторических объектах Самарканда установлены дезинфицирующие тунели.

Сўров якунлари: россиялик туристлар Ўзбекистонга бўлган парвозлар билан қизиқмоқда

192
Россиялик сайёҳларнинг учдан бир қисми келажакда хорижга саёҳат қилиш учун пул ажратиб қўйган. Уларнинг аксариятини МДҲ шаҳарларига, жумладан, Тошкент ва Самарқандга бўлган парвозлар қизиқтирмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россиялик сайёҳларнинг учдан бир қисми келажакда хорижга саёҳат қилиш учун пул ажратиб қўйган. Бу ҳақда РИА Новости OneTwoTrip онлайн-сервис тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Компания ходимлари ижтимоий тармоқда сўров ўтказишган, унда 1706 киши иштирок этган. Россияликлардан келажакда халқаро парвозлар тикланиши билан улар чет элда дам олишга тайёргарлик кўраётгани ёки йўқлиги ҳақида сўралган.

Сўровда иштирок этганларнинг 31 фоизи улар албатта бормоқчи бўлган мамлакат, шаҳар ва диққатга сазовор жойлар рўйхатини тузган. 33 фоизи бошқа мамлакатларга саёҳат учун пул ажратиб қўйган. Респондентларнинг 48 фоизи чипталар нархини диққат билан кузатишини айтган.

OneTwoTrip маълумотларига кўра, уларнинг энг кўп мижозлари Москвдан Тошкент ва Самарқанд (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон), Ўш ва Бишкек (Қирғизистон), Ереван (Арманистон), Боку (Озарбайжон), Истанбул (Туркия) ва Минск (Беларусь)га бўлган парвозлар билан қизиқишган.

192
Отдых на Чарваке

"Ўзбекистон Швейцарияси" маҳаллий сайёҳлар учун чўнтакбоп бўлади

1177
(Янгиланган 13:47 04.07.2020)
Маҳаллий ҳукумат нафақат туристларнинг қулай ҳордиқ чиқариши, балки улар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам қайғурган. Бу учун нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, балки туристик полиция хизматларидан ҳам фойдаланилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Тошкент вилоятида туристик сезон ўз фаол фазасига кирди ва бошқа вилоятлар аҳолисини қарши олишга тайёр, деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент вилояти ҳокимлиги туризм департаментининг туристик инфратузилмани мувофиқлаштириш бўйича бошқарма раҳбари Эркин Норбоев.

Норбоевнинг сўзларига кўра, ёзги дам олиш мавсумида маҳаллий аҳоли халқаро рейслар очилишини кутиб ўтирмасдан, "Ўзбекистон Швейцарияси" номини олган - сўлим Бўстонлиқ гўшасида дам олишлари мумкин.

Коронавирус пандемия туфайли туризм соҳаси катта инқирозларга юз тутганига қарамай, вилоят мутасаддилари бош вазир топшириғига асосан Бўстонлиқ туманидаги дам олиш гўшалари, тоғли ҳудудларда маҳаллий туристларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун чўнтакбоп шарт-шароитларни яратмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрадиган туристлар учун бу ерда енгил конструкцияли палатка-шаҳарчалар, кэмпинглар ва контейнерли қурилмалар бунёд этилмоқда.

"Улар кенг оммага мўлжалланган ва чўнтакбоп нархларда бўлади", - дея аниқлик киритди Норбоев.

Шунингдек, йўл олди инфратузилмаси бўйлаб ҳам қулай ва арзон турар-жойлар: меҳмонхоналар, хостеллар ва меҳмон-уйлар вужудга келтирилмоқда.

Маҳаллий ҳукумат нафақат туристларнинг қулай ҳордиқ чиқариши, балки улар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам қайғурган. Туристлар хавфсизлиги учун барча шарт-шароитлар ҳозирланган. Бу учун нафақат туризм департаменти ходимлари, балки тегишли инструктаждан ўтган туристик полиция хизматларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь санасидан Ўзбекистоннинг "яшил" ва "сариқ" ҳудудларида ички туризм қайта йўлга қўйилган эди. Туроператорлар, турагентликлар, маданият объектлари санитария-гигиена нормалари ва талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўз фаолиятларини бошлашлашлари белгиланганди.

1177

Олтин ниқоб, Африка раққосаси ва ғазабга тўлган буқа ҳафта суратлари

0
Шу ҳафта 4-10 июл кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин ва ҳис-ҳаяжонга тўла суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энг ёрқин суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

0
  • © AFP 2018 / Sandy Huffaker

    АҚШ Сан-Диего пляжида аёл суратга тушмоқда. 04.07.20

  • © Sputnik / Zenit Football Club

    "Зенит" ўйинчиси Артём Дзюба, России чемпионати.

  • © Sputnik / Evgeny Biyatov

    Москвада Қизил майдон кучли ёмғир вақтида.

  • © REUTERS / Rebecca Naden

    Буюк Британия, Бристоль паркида Upfest рассомлар гуруҳи томонидан чизилган юраклар.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Москвада тўлин ой.

  • © REUTERS / Toby Melville

    Одамлар ҳимоя ниқобларида аттаркционда учмоқда. Торп парки, Буюк Британия.

  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Беларусь қадимий Туров қишлоғида Припят кўрфази соҳилида Иван Купала фестивалида ёшлар оловдан сакрамоқда.

  • © REUTERS / Lee Smith

    Ньюкасл кўчалари, барлар ишлашига рухсат берилди. 04.07.20.

  • © AP Photo / Evan Vucci

    АҚШ президенти Дональд Трамп, Оқ уйда ўтказилган шоу. Вашингтон. 02.07.20.

  • © Sputnik / Alexey Filippov

    Ғарбий ҳарбий округи Таман дивизиясининг аскари ўқув машғулотда.

  • © REUTERS / Stringer

    Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри Шанкар Курхейд олтин ниқобда. Ниқоб оғирлиги 50 гр, нархи 3870 доллар.

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Москвада жазирама, одамлар "Музеон" санъат паркидаги фавворада ҳордиқ чиқармоқда.

  • © AFP 2018 / Benson Ibeabuchi

    Нигерия рақс академияси талабаси. 03.07.20.

  • © AP Photo / Andre Penner

    Сан-Паулу ресторан ишчилари ойналарни ювиш вақтида. Бразилия.

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Москвада момақалдироқ.

  • © REUTERS / Antara Foto Agency/Zabur Karuru

    Индонезия, қишлоқ аҳолиси матраб билан тангаларни термоқда.

  • © AFP 2018 / Timothy Ivy

    АҚШ, Таксонда God and Country родеода буқа чавандозни ирғитмоқда.

  • © AFP 2018 / Stringer

    Шэньян, Хитой, эркаклар машқ қилмоқда.