Бухара, старый город

Меҳмонхона ва ресторанларда 5 сентябрга қадар чегирмалар эълон қилинди

216
(Янгиланган 18:15 27.08.2019)
Мустақиллик байрами муносабати билан 200та меҳмонхона, 100дан ортиқ ресторан ва транспорт воситаларида чегирмалар эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси 5 сентябрга қадар, меҳмонхона, ресторан ва транспорт воситаларида чегирмалар эълон қилди.

“Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан  жорий йилнинг 5 сентябрь кунига қадар юртимиздаги 200 га яқин жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар ва оилавий меҳмон уйлари), 80 дан ортиқ транспорт воситалари (автобус, микроавтобус ва енгил автомобиллар) ҳамда 110 дан ортиқ умумий овқатланиш шохобчалари (кафе, ресторанлар ва б.) учун чегирмалар жорий этилганлигини маълум қилади”, - дейилган хабарда.

Бироз олдин, Туризмни ривожлантириш қўмитаси 2020 йилга қадар Ўзбекистонга визасиз келиши мумкин бўлган давлатлар сони 85тага етишини эълон қилди.

 

216
Отдых на Чарваке

"Ўзбекистон Швейцарияси" маҳаллий сайёҳлар учун чўнтакбоп бўлади

984
(Янгиланган 13:47 04.07.2020)
Маҳаллий ҳукумат нафақат туристларнинг қулай ҳордиқ чиқариши, балки улар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам қайғурган. Бу учун нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, балки туристик полиция хизматларидан ҳам фойдаланилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Тошкент вилоятида туристик сезон ўз фаол фазасига кирди ва бошқа вилоятлар аҳолисини қарши олишга тайёр, деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент вилояти ҳокимлиги туризм департаментининг туристик инфратузилмани мувофиқлаштириш бўйича бошқарма раҳбари Эркин Норбоев.

Норбоевнинг сўзларига кўра, ёзги дам олиш мавсумида маҳаллий аҳоли халқаро рейслар очилишини кутиб ўтирмасдан, "Ўзбекистон Швейцарияси" номини олган - сўлим Бўстонлиқ гўшасида дам олишлари мумкин.

Коронавирус пандемия туфайли туризм соҳаси катта инқирозларга юз тутганига қарамай, вилоят мутасаддилари бош вазир топшириғига асосан Бўстонлиқ туманидаги дам олиш гўшалари, тоғли ҳудудларда маҳаллий туристларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун чўнтакбоп шарт-шароитларни яратмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрадиган туристлар учун бу ерда енгил конструкцияли палатка-шаҳарчалар, кэмпинглар ва контейнерли қурилмалар бунёд этилмоқда.

"Улар кенг оммага мўлжалланган ва чўнтакбоп нархларда бўлади", - дея аниқлик киритди Норбоев.

Шунингдек, йўл олди инфратузилмаси бўйлаб ҳам қулай ва арзон турар-жойлар: меҳмонхоналар, хостеллар ва меҳмон-уйлар вужудга келтирилмоқда.

Маҳаллий ҳукумат нафақат туристларнинг қулай ҳордиқ чиқариши, балки улар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам қайғурган. Туристлар хавфсизлиги учун барча шарт-шароитлар ҳозирланган. Бу учун нафақат туризм департаменти ходимлари, балки тегишли инструктаждан ўтган туристик полиция хизматларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь санасидан Ўзбекистоннинг "яшил" ва "сариқ" ҳудудларида ички туризм қайта йўлга қўйилган эди. Туроператорлар, турагентликлар, маданият объектлари санитария-гигиена нормалари ва талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўз фаолиятларини бошлашлашлари белгиланганди.

984
Генеральный директор туроператора Дельфин Сергей Ромашкин

Эксперт: МДҲ давлатлари билан авиаташувларни тиклаш ҳақида гапиришга ҳали эрта

417
Туту.ру аналитика маркази томонидан ўтказилган сўров натижалари барча турдаги чипталарга бўлган талаб ошганини кўрсатди. "Дельфин" туристик компанияси бош директори Сергей Ромашкин ушбу ҳолатга изоҳ берди.

Туту.ру саёҳат ва сафарлар сервиси аналитика маркази сўров ўтказди ва Москва аҳолиси фаол равишда Симферополь, Анапа, Сочи ва Минерал сувларга чипта харид қилишаётганини аниқлади. Июнь ойида чет элга чиқиш учун авиачипталарга талаб нисбатан ошган. Чипталар энг кўп Ўзбекистон, Молдавия, Арманистон ва Беларусьга харид қилинган.

"Дельфин" туристик компанияси бош директори Сергей Ромашкиннинг сўзларига кўра, Туту.ру сервисида чипталарни кўпроқ сайёҳлар эмас, балки меҳнат мигрантлари харид қилмоқда. У бошқа давлатлар фуқаролари ҳам чегаралар очилгач, ўз мамлакатларига қайтишдан умидвор эканликларини қайд этиб ўтди.

"Мени назаримда, 2020-йил ички туризм йили бўлади, шу боис жорий йилда МДҲ мамлакатлари, Россияга яқин ёки чегарадош бўлган давлатлар билан авиаташувларни тиклаш ҳақида гапиришга ҳали эрта", - деди Ромашкин Sputnik Ўзбекистон билан суҳбатда.

Эксперт шунингдек, чипталарга бўлган талаб ўтган йилги кўрсаткичга қараганда икки баравар кўплигига эътибор қаратди.

У бу вазиятни парадоксал деб билади, негаки кўплаб туристлар даромаддан маҳрум бўлган ва ишсиз қолган.

Ромашкиннинг фикрича, ҳозирда ички туризмни ривожлантириш истиқболлари мавжуд, бошқа давлатларга саёҳат борасида эса бундай деб бўлмайди.

417
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана

ТИВ: рус-қозоқ чегараси ёпиқ, фирибгарларга ишонманг!

52
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда чегара очилгани ва ватанга қайтиш мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

“Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб турли эълонлар тарқатмоқдалар. Элчихона ватандошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолади”, - дейилган хабарда.

Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилган.

Шу кунларда Самара вилоятидаги Болшая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Сол-Илецк шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги, ёлғон хабарларга ишониб, Россиянинг турли ҳудуларидан келган ва Қозоғистон орқали Ватанимизга қайтиш истагинини билдирмоқда.

Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқалорнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади.

Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўралган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июлдан 19 июль кунлари давомида хориждаги фуқаролар 19 та рейс орқали ватанга қайтарилади. Навбатдаги чартер рейслариинг жадвали қуйида.

52