Автомобиль Yandex Taxi

Тошкент Нур-Султонда шаҳар туризмини муҳокама қилади

58
Шаҳар туризми бўйича саммит “ақлли шаҳар” концепцияси ҳамда “ақлли шаҳарлар”ни ривожлантириш масаласида дунёда учраётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Пойтахт ҳокимлиги делегацияси БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО)нинг шаҳар туризми бўйича “Ақлли шаҳарлар, ақлли манзиллар” 8-глобал саммитида иштирок этмоқда.

Саммит Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида 9-12 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

“Шаҳар туризми бўйича саммит “ақлли шаҳар” концепцияси ҳамда “ақлли шаҳарлар”ни ривожлантириш масаласида дунёда учраётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган”, - дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Таъкидланишича, саммит доирасида мавзуга оид суҳбатлар, шаҳарларни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, туризм ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларни ҳамда мажлисларни ўтказиш режалаштирилган.

58
Регистан. Самарканд

“Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди

63
(Янгиланган 09:47 28.09.2020)
“Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилади ва совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди.

ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун таъсис этилган “Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди. 

Ушбу кўкрак нишони билан Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар соҳа ривожига қўшаётган хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун мукофотланади.

Мукофотлар, кеча 27 сентябрь халқаро Туризм кунида топширилди. 2020 йилда ушбу мукофот билан тақдирланганлар орасида япониялик кинорежиссер, туркиялик мутахассис, хорижда ўзбек таомлари ресторани очган тадбиркор, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси, бир қатор туризм объектлари ва турфирма раҳбарлари ҳамда давлат хизматчилари бор. Тақдирларганларнинг рўйхати билан батафсил Туризмни ривожлантириш қўймитаси саҳифасида танишиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мукофот Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан таъсис этилган эди. “Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилиб, совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди. 

63
Открытие горнолыжного курорта Амирсой в Ташкентской области

"Amirsoy" тоғ-чанғи курорти янада кенгайтирилади - Ҳукумат қарори

186
(Янгиланган 10:35 19.09.2020)
Тоғ-чанғи курорти мажмуасини кенгайтиришни назарда тутувчи лойиҳанинг умумий қиймати 75 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. "Amirsoy" тоғ-чанғи курортининг 2-босқичини амалга оширишга доир Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Туризм давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

"Amirsoy" тоғ-чанғи курорти мажмуасини кенгайтиришни назарда тутувчи лойиҳанинг умумий қиймати 75 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Лойиҳа доирасида: 4 ресторан; тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар, офислар ва савдо майдонаридан иборат 500 ўринга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ; осма йўллар, тоғ-чанғи кўтаргичлар, шунингдек, 16.8 км узунликдаги тоғ-чанғи трассалари; бассейнлар барпо этиш режалаштирилган.

Шунингдек, лойиҳа ташаббускорига қурилиш-монтаж ишлари ва келгусида лойиҳани эксплуатация қилиш жараёнида ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, шунингдек, фаолиятнинг атроф муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш бўйича масъулият юклатилди.

186
Российский телекомментатор, президент Ассоциации спортивной прессы Санкт-Петербурга Геннадий Орлов

Россиялик шарҳловчи Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши борасида фикр билдирди

0
Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололишига телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололади ва мухлисларни  ўйини билан мафтун қилолади. Бунга россиялик телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

“Ўзбек замини футбол истеъдодларини ҳам дунёга келтирмоқда. Элдор қаерда бўлмасин Самарқандда ёки Тошкентда Европага ўйнашга кетадиган ўйинчи бўлиб етишиш мумкинлигини англаш учун энг яхши мисол. Бу бошқа спортчилар учун стимул”, - деди у Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди.

0