Пустые улицы Бухары

UNWTO Бош котиби Абдуҳакимовга COVID-19 асоратларини юмшатиш бўйича тавсияларини йўллади

509
Биз бундай мураккаб вазиятда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигини таъминлашимиз керак. Бунга эса умумий мақсадларга эришиш йўлида ҳозирнинг ўзиданоқ ўзароқ келишиб, бирдамлик билан ҳаракат қилсаккина эришамиз, дейилади Зураб Пололикашвили мурожаатида

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. БМТнинг Бутунжаҳон туристик ташкилоти (UNWTO) ҳукуматлар ҳамда  ташкилотларни туризм ва саёҳатлар сектори орқали иш билан таъминлаш ва иқтисодиётни қўллаб қувватлашга кўмак беришга йўналтирилган тезкор чоралар қабул қилишга чақирди.

UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвилининг Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга йўллаган мактубида шу ҳақида маълум қилинган.

Унинг таъкидлашича, бу COVID-19 коронавирус асоратларини юмшатиш ҳамда тикланиш жараёнини тезлаштириш имконини беради. Махсус ташкил этилган Туризм соҳаси бўйича глобал инқироз қўмитаси томонидан тасдиқланган Тавсиялар айнан шу мақсадга йўналтирилган. 

"Дунё аҳли соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал фавқулодда вазиятни бошдан кечирмоқда ва бу жамият ҳамда инсонлар турмуш фаровонлиги учун мисли кўрилмаган асоратларга олиб келиши мумкин. Туризм ва саёҳатлар сектори мазкур инқироздан энг кўп жабрланган соҳалар қаторига киради ва хавф остидаги миллионлаб иш ўринларини сақлаб қолиш учун шошилинч ёрдам кўрсатиш талаб этилади", - дейилади мурожаатда.

Пололикашвили шунингдек ижтимоий иқтисодий соҳада миллионлаб иш ўринларининг йўқотилишига олиб келувчи глобал таназзул кутилаётгани, бу айниқса аёллар, ёшлар ва қишлоқ жойларидаги аҳолининг заиф қатламига оғир зарба бўлиши ҳақида сўз юритади.

“Бутунжаҳон туристик ташкилоти яқинда ташкил этилган Туризм соҳаси бўйича глобал инқироз қўмитаси ёрдамида мувофиқлаштирилган ва самарали жавоб чораларини кўриш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти, Халқаро денгиз ташкилоти ва хусусий сектор – ЮНВТО аъзолари бўлган Халқаро аэропортлар кенгаши, Халқаро круиз линиялари уюшмаси, Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси ҳамда Жаҳон саёҳатлар ва туризм кенгаши билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Биз ҳукуматлар ва кўп томонлама ташкилотларни туризм ҳамда саёҳатлар  сектори ёрдамида ишга жойлашиш ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш учун тезкор чоралар кўришга чақирамиз, бу COVID-19 коронавирус асоратларини юмшатиш ҳамда тикланиш жараёнини тезлаштириш имконини беради”, - дея таъкидлайди UNWTO бош котиби.

UNWTO йўллаган тавсиялар уч гуруҳга ажратилган бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида қўллаш ҳамда экотизимда иштирок этувчи манфаатдор томонлар ўртасида ўзаро мувофиқликни талаб этади: инқирозни бошқариш ва унинг таъсирини юмшатиш; рағбат яратиш ва тикланиш жараёнини тезлаштириш; келажакка тайёрланиш.

“Биз бундай мураккаб вазиятда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигини таъминлашимиз керак. Бунга эса умумий мақсадларга эришиш йўлида ҳозирнинг ўзиданоқ ўзароқ келишиб, бирдамлик билан ҳаракат қилсаккина эришамиз. Ишончим комилки, бизнинг тавсияларимиз сиздаги давлат ташкилотлари ва хусусий секторга айни кунда туризм соҳаси дуч келаётган улкан муаммоларни самарали ҳал қилишга ёрдам беради. Биз туризм бундан кейин ҳам иқтисодиёт ва тараққиётнинг етакчи кучларидан бири бўлиб қолиши учун кафолатлар билан таъминлашни истаймиз”, - дея ўз мурожаатини якунлайди Зураб Пололикашвили.

509
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (868)
Регистан в Самарканде

Ўзбекистонда Социал туризм ассоциацияси ташкил этилди

144
Социал туризм ассоциацияси сайёҳларнинг барча тоифаларини қамраб олиш ва улар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида ташкил қилинган.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Сайёҳларнинг барча тоифаларини қамраб олиш ва улар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон социал туризм ассоциацияси ташкил этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Янги ассоциациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • имконияти чекланган юртдошларимиз ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия акцияларини ўтказиш;
  • имконияти чекланган шахслар саёҳат қилишлари учун шароитлар яратишга кўмаклашиш;
  • социал туризм соҳасида давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
  • инклюзив туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, учинчи ёш тоифа вакиллари, шунингдек, ногиронлиги бўлган кишилар учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этишга кўмаклашиш.

Ассоциация Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш истагидаги жисмоний шахсларни бирлаштириш ва уларнинг саъй-ҳаракатларини социал туризмни ривожлантиришга йўналтириш, жумладан болалар, ёшлар, кексалар, шунингдек, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг саёҳатларини ташкил этишга кўмаклашади. Шу билан бирга, инклюзив туризмни ривожлантириш борасида хорижий турдош уюшмалар билан ҳамкорлик алоқаларни ўрнатади.

Социал туризм ассоциацияси кенгаши раиси этиб Изатилло Хўжаев тайинланди. У аввалроқ Шарқшунослик институти, ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқида фаолият юритган.

144
(58:34 / 961.52Mb / просмотров видео: 121)

Трансляция якунланди. Ғалаба кунига бағишланган авиашоу - видео

609
(Янгиланган 23:25 11.05.2020)
Германия фашистлари устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йилллиги муносабати билан Россия пилотаж жамоалари авиашоу намойиш қилишди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 75 самолёт ва вертолётлар Қизил майдон устидан учиб ўтди, шанба куни 597 самолёт Россия шаҳарлари бўйлаб учиб ўтади.

609
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги
Силуэт человека с ножом в руке

Бишкеклик одамхўр қандай қўлга олинди - даҳшатли жиноят тафсилоти

412
(Янгиланган 22:48 26.05.2020)
Қирғизистонда энг шов-шувли жиноий ишлардан бири - "Бишкек одамхўри" Михаил Трутнев ишининг тафсилотлари ҳақида

Юрий Кузьминых. 2004 йил ёзида ушбу ишнинг терговига махсус махфий мақоми берилди - милиция шаҳар аҳолиси орасида ваҳима қўзғашни хоҳламади, шунинг учун бу юракни даҳшатга солувчи воқеа оммавий ахборот воситаларида ёритилмади. Ўн олти йил аввал, мен бу иш ҳақида бир маълумотларни томчилаб тўпладим ва маълумотларни тезкор ҳодимлардан базўр "суғуриб олдим".

Барчаси июл ойининг охирида, эрта тонгда нафақахўр 4-кичи даҳада ахлат контейнеридан даҳшатли топилмани топиб олганида бошланди.

"Мен ахлат тўккани чиққан эдим, ичкарига қараб кўзларимга ишонмадим: платик пакетда одамнинг куйган боши ётибди", - деди аёл милиционерларга.

Бир неча дақиқадан сўнг, кўп қаватли уй ҳовлиси безовталанган чумоли уясига ўхшаб қолди. Мутахассислар топилмани ўргангунича, терговчилар бутун кучларини яқин атрофдаги уйларни ўрганишга йўналтирди. Криминалистлар ўша жойнинг ўзида кўп ҳам маълумот олишолмади. "Ўлимдан атиги бир неча соат ўтди. Жабрланувчи боши жуда ўткир буюм билан кесилган", - дея хулоса қилишди экспертлар.

Кўп ўтмай, Октябрский тумани ИИБ оғир жиноятларни фош қилиш бўлими тезкор гурухи етакчисининг рацияси "жонланди".

"Менинг йигитларим қизиқ нарса топдилар шекилли," – дея таҳмин қилди изқувар.

Тезкор ходимнинг таҳмини рост чиқди. Бутазор ичида унинг қўл остидагилари қўллари кафтларини топдилар. Қидирув доираси бир нечта уйларгача торайди. Милиционерлар иккинчи топилма жойига энг яқин бўлган иккитасини ўрганиб чиқиши керак эди. Айнан шундан кейин хавф жиноий қидирув бўлими ходимларида биринчи ҳақиқий илмоқ пайдо бўлди.

Ушбу воқеалар иштирокчилари сўзларига кўра, жиноятчи ҳалокатли далиллардан қутулаётганда, эҳтимол, жуда маст бўлган ва жуда шошган бўлиши мумкин. У қолдиқларни олиб кетган қоплар эски ва йиртиқ бўлган. Тўрт қаватли бино яқинидаги йўлакда терговчилар қонга ўхшаш жигарранг доғларни пайқашди. Бу доғлардан иборат сезиларсиз йўл бир подъездга олиб борди. Шубҳа қолмади: совуққон қотил шу уйда яшарди. Тезкор гуруҳ учинчи қаватга кўтарилди. Квартиралардан бирининг эшиги тутқичи қонга бўялган эди ...

Уй эгасини чақиришга қилинган барча уринишлар муваффақиятсиз бўлди. Квартира ичи тинч эди. Шов-шувга ёш қўшни қиз чиқди ва Миша амаки кеча меҳмонлари бўлганини айтди. Кечасигача базм қилишди, кейин ҳаммаси тинчланди.

"У кечаги базмдан кейин ухлаётгандир", - деди у.

Бироз маслаҳатлашгач, милиционерлар эшикни синдиришга қарор қилди. Яхшиямки, у бақувват йигитлар учун жиддий тўсиқ бўлмади. Нозик ёғоч эшикка тираниб уни қулатиб, милиционерлар квартирага кириб келишди. Хаммомда свет ёниб турарди. У ерда қонга бурканган плиткали полда, эҳтимол жиноят қуроли - улкан болта ётар эди. Ваннанинг ўзида одам қолдиқлари ётарди. Аммо, маълум бўлишича, Америка даҳшат фильмлари каби бундай кўриниш, фақат бошланиши эди ...

Ошхонада газ плитасида жуда катта кастрюля турган эди. Ундан, кейинчалик аниқланишича, одам гўшти пиширилган. Яқинида қовурилган жигар бўлаклари бўлган бир това турарди. Столда қўлбола сиҳда яқинда пиширилган кабоб ётарди. Эҳтимол, қотил ҳамтовоғини ўлдиргандан кейин базм уюштирган. Стол остида бир нечта арзон ароқ бўш шишаси бор эди.

Барча хоналар тартибсиз эди. Ўларча маст уй эгаси залда ифлос диван устида ухлаётган эди. Уйдаги ҳолат, у одам аллақачон хаётидан воз кечиб муаммолардан шишада таскин топганлигидан далолат берган. Бу даҳшат ичида ягона ёрқин нуқта бу ўйилиб кетган деворга осилган, вақтдан ранги ўчган рамкадаги ёш жуфтликнинг хира фотосурати эди.

Терговчилар маст одамни итариб юриб, уни машинага зўрға "юклаб" олиб кетишди.

- Эҳтимол, у кечга яқин ҳушига келади, шундан кейингина у билан гаплаша олишимиз мумкин. Ҳозир буни қилиш бефойда, дея мени огоҳлантиришди терговчилар. "Агар тафсилотларни билмоқчи бўлсангиз, еттига яқин келинг".

Белгиланган вақтда мен ўша ерга келдим ва терговчилар "Бишкек одамхўри" деб ном берган Миша амаки ҳикояси интиқомини кутдим.

- Афтидан, "мижоз" ўзига кела бошлади... Ҳозир соқчилар уни биринчи сўроққа олиб келади, ишонинг, бу энг қийини. Сиз бурчакда ўтиринг ва кўп ҳам кўринманг", - деб мендан илтимос қилди опер.

Кўп ўтмай, шафқатсиз қотиллик ва каннибализмда гумон қилинган 48 ёшли Михаил Трутнев кабинетга кирди. У одамнинг юзи анча ғижимланган эди, кўринишидан қаердалигини ва ундан нимани хоҳлашаётганини англамас эди. Терговчилар, ҳеч қандай ошиқча гап-сўзсиз, барча қўлга олинган далилларни олдига қўйдилар.

- Виталик менга 7000 доллар қарзи бор эди ва қарзларни эса, қайтариш керак, - деди маҳбус зўрға.

- Кеча у билан иккаламиз ичиб стол устида ўтирган эдик ... кейин кураш бошланди. Кейин нима бўлганини эслай олмайман.

Трутнев "кечки овқат" мавзусида гапиришдан қатъиян воз кечди. Изқуварлар уни бир неча бор очиқчасига гапиришга уриндилар, аммо гумондор нигоҳини олиб қочиб, вақтинча амнезия ва бош оғриғига ишора қилди.

Терговчилар марҳумнинг шахсини аниқладилар. Иккинчи гуруҳ ногирони, яқин атрофда яшовчи Виталий кўнгилчан ва ҳушмуомала эди. Феълининг бу ҳусусиятларидан унинг қотили кўпинча фойдаланар эди. Дўстининг пули пайдо бўлиши билан, Михаил бошини айлантирар эди.

Трутневнинг адвокати мижозининг ҳаётини сақлаб қолишига ишонган. Ҳисоб-китоб осон эди: судьялар уни руҳий касал деб тан олишади ва уни мажбурий даволанишга юборишади ва шу билан одамга нажот топишга имконият беришади. Суд-психиатрия экспертизаси натижалари кўпчиликни ҳайратда қолдирди: икки марта синовдан ўтган Михаил жиноятни маст, лекин ақли равшан ҳолатда қасддан содир этган деб тан олинди.

Трутнев психиатрлар ва терговчи билан одамхўрлик мавзусини муҳокама қилишдан қатъиян бош тортди. "Бундай бўлмаган, эсимда йўқ", - деб такрорларди у. Суд унинг айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни топа олмагани сабабли, айбланувчини ўлим жазосига ҳукм қилди. Қирғизистонда ўлим жазосига мораторий жорий қилинганлиги сабабли, у умрбод қамоққа жазоланганлар колониясига юборилди.

412