Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Ражаб Тоййиб Эрдўған 29 апрель куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Учрашувда асосан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.