(1:52 / 12.46Mb / просмотров видео: 2331)

Янгиланган Нукус аэропорти биринчи йўловчиларни кутиб олди

389
Аэровокзал мажмуанинг реконструкцияси ўтган йили бошланган, бугун эса у биринчи йўловчиларни кутиб олди.

Янги йўловчи терминали соатига 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга.

Терминал йўловчилар ва уларнинг юкларига халқаро стандартларга мувофиқ хизмат кўрсатиш имконини берадиган энг замонавий техника билан жиҳозланган.

Шунингдек, парвозолди назорати ва юк олиш майдонлари кенгайтирилган ҳамда рўйхатдан ўтиш устунлари сони кўпайтирилган. Терминалда "вип-зона"дан ташқари (бу масала ҳал этилиши режалаштирилган) маҳаллий ва халқаро авиайўналишлар учун йўловчилар зали, она-бола хоналари, тиббиёт пункти, валюта айрибошлаш шоҳобчалари, сувенир дўконлари, кафе-бар ва бошқа қулайликлар йўловчилар хизматида.

Янги терминалнинг дизайнини ишлаб чиқишда ҳудуднинг иқлим шароити ҳам ҳисобга олинган. Унда технология, хавфизлик ва қулайлик ўртасида мувозанатга эришилган, деб таъкидлашмоқда аэропорт ходимлари.

389