(1:08 / 8.67Mb / просмотров видео: 4344)

“Криминаллар президенти!”: Грузияда норозилик намойиши видео

398
Тбилисида “Криминаллар президенти” шиори остида мухолифат намойишлари бўлиб ўтди. Ўнлаб кишилар қўлларида “Маъсулиятсиз президент”, “Уят”, “Ким афв қилишни топшириқ берди?” деган ёзувлар билан Грузия президенти Саломе Зурабишвили қароргоҳи олдида тўпланди.

Президент Саломе Зурабишвилининг полиция ходими қотилини афв этгани норозилик намойишига сабаб бўлди. Ўнлаб кишилар қўлларида “Маъсулиятсиз президент”, “Уят”, “Ким афв қилишни топшириқ берди?” деган ёзувлар билан Грузия президенти Саломе Зурабишвили қароргоҳи олдида тўпланди.

22 ёшли полиция ходими Тараш Мукбанян 2014 йил 27 декабрда Батумидаги тунги клубларнинг бирида ўлдирилганди. Тергов маълумотларига кўра, у ва маст ҳолатда бўлган Рамаз Девадзе ўртасида жанжал юзага келади. Жанжал вақтида Девадзе полиция ходимининг хизмат қуролини тортиб олиб, унга қарата ўқ узади. Натижада 22 ёшли Мукбанян воқеа жойида ҳалок бўлади.

2015 йил сентябрь ойида Девадзе 12 йил озодликдан маҳрум қилинади. У бир неча кун илгари президентнинг афв тўғрисидаги фармони билан озодликка чиқди. Бу эса ўз навбатида мухолифатчиларнинг янги норозилик намойишларига сабаб бўлди.

Грузия президенти намойиш иштирокчилари қаршисига чиқмаган, илгарироқ эса бу мавзуга изоҳ беришдан бош тортган.

398