Қозоғистондан “Протон-М” ракетаси учирилди - видео

443
(Янгиланган 17:41 10.10.2019)
Куни кеча Қозоғистон Байконур космодромдан оғир классдаги “Протон-М” ракета учирилди. Ракетага “Бриз-М” блоки ва иккита - АҚШ ва Европа сунъий йўлдошлари юкланган.

Бир неча соатдан сўнг “Бриз-М” блоки, Eutelsat 5 West B ва Mission Extension Vehicle-1 сунъий йўлдошлар орбитага чиқарилди. Ракета муваффақиятли миссияни якунлади.

443

Европа мамлакатлари аҳолиси пандемия вақтида давлатдан кўмак талаб қилмоқда

51
Оммавий акциялар Берлинда, сал олдин эса Мадрид, Рим ва Парижда бўлиб ўтган. Пандемия Европа иқтисодиётига сезиларли зарба берган, соҳа миллиардларни йўқотган

Пандемия даврида Ҳукумат кўрган чоралардан норози европаликлар сони тобора ошмоқда. Одамлар шаҳарлар кўчаларида норозилик билдиришмоқда - вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар, улар наздида етарли бўлмаган.

Аҳоли давлатдан кўмак талаб қилмоқда, акс ҳолда ҳукумат истеъфога чиқиши лозим.

Оммавий акциялар Берлинда, сал олдин эса Мадрид, Рим ва Парижда бўлиб ўтган. Пандемия Европа иқтисодиётига сезиларли зарба берган, соҳа миллиардларни йўқотган. Минглаб одамлар ишсиз қолган.

51

Германия “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишга урингани учун АҚШга санкциялар билан таҳдид қилди

605
(Янгиланган 15:25 03.07.2020)
Германия канцлери Ангела Меркель “Шимолий оқим-2”га қарши АҚШ санкцияларини танқид қилди. Берлинда, лойиҳага қарши ҳар қандай чеклов чоралари - Германия суверенитетининг бузилиши, деб ҳисоблашмоқда.

Шу сабабли Бундестагда америкаликларга қарши жавоб кескин санкцияларни қўллаш тўғрисида кўпроқ баёнотлар янграй бошлади.

12 миллиард евро миқдорида Европа сармоялари хавф остида қолди, оддий истеъмолчилар йилига 4 миллиард евро тежаши мумкин эди. Шунингдек, лойиҳани тўхтатилиши Европа инфратузилмаси ва энергия хавфсизлигига таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газ бўлган икки қувурни ётқизишни назарда тутади. АҚШ лойиҳага қарши чиқиб, Европа иттифоқи ва Украинага ўзининг суюлтирилган газини сотишга ҳаракат қилмоқда.

605
Показатели сейсмографа во время землетрясения

Тожикистондаги ер қимирлаши Ўзбекистонда ҳам сезилди

0
(Янгиланган 15:11 04.07.2020)
Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича. Зилзила координаталари: 38,92 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. 4 июль куни Тошкент вақти билан 14:52 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Ер қимирлаши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.

"Зилзила координаталари: 38,92 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича", - дейилади ФВВ хабарида.

Зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида :

Тошкент: 301 км, 3 балл.

Наманган: 238 км, 3 балл.

Андижон: 237 км, 3 балл.

Фарғона: 176 км, 4 балл.

Гулистон : 257 км, 3 балл.

Жиззах: 301 км, 3 балл.

Самарқанд : 356 км, 3 балл.

Бухоро : 572 км, 2 балл.

Термиз : 376 км, 3 балл.

Қарши : 450 км, 2 балл.

Навоий : 498 км, 2 балл.

0