Ўзбек дзюдо афсонаси Ришод Собиров келажакдаги режалари ҳақида айтиб берди

483
(Янгиланган 14:13 31.10.2019)
Ўзбек дзюдо афсонаси, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров мураббийлик фаолияти ва келажакдаги режалари ҳақида айтиб берди.

Sputnik мухбири дзюдо бўйича мураббий Ришод Собиров билан учрашиб, у билан суҳбатлашди.

Ришод Собиров дзюдо бўйича Ўзбекистон шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилган. У халқаро миқёсдаги турли мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган: икки карра жаҳон чемпиони, уч карра Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Собиров эришган ютуқлари, мураббийлик фаолияти ва келажакдаги режалари ҳақида сўзлаб берди.  

“Президентимиз Шавкат Миромонович Миллий гвардия қошидаги “Динамо”да Ришод Собиров номидаги дзюдо клубини очиб беришди. Ҳозирда бу клубда мураббий бўлиб ишлаяпман. Албатта бу менинг иккинчи уйим, ҳаётим, чунки дзюдо спорти мени кўп нарса ўргатди, дўстлар ортирдим. Дзюдо билан шуғулланган инсонлар, уйлайман, оилавий яқин бўлиб кетади, бу менинг иккинчи уйим, ватаним”, - деб таъкидлади мураббий.  

Собировнинг сўзларига кўра, уч йилдан бери мураббийлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

483

АҚШ яна бир муҳим шартномадан чиқмоқда - бу дунёга қандай хавф солади

1072
(Янгиланган 22:28 25.05.2020)
АҚШ 1987 йилда имзоланган очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп эълон қилди.

Москвада Вашингтон бу айбловларни рад этди ва Россия томони ўз навбатида шартномадан чиқиб кетиш нияти йўқлигини билдирди.

Видеомизда Дональд Трамп халқаро хавфсизлик соҳасидаги яна бир муҳим келишувни қандай қилиб ўлдиргани ҳақида маълумот берамиз.

1072

Миллий гвардия ходимлари “Хайр, мактабим” қўшиғини жуда таъсирли ижро этишди видео

869
(Янгиланган 23:05 25.05.2020)
Бугун мактаб ўқувчилари, айниқса, мактаб қалдирғочлари деб аталувчи битирувчилар учун ўзгача кун. Бугун битирувчилар қалбини ларзага солиб, “Хайр, мактабим” қўшиғи янграйдиган кун.

Бу йил коронавирус пандемияси сабабли мактабларда катта шодиёна билан нишонланадиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари онлайн ўтказилди. Миллий гвардия ходимлари бу йилги мактаб битирувчиларини хушнуд этиш ва табриклашга ошиқишди.

Улар ҳам севимли, ҳам қайғули саналмиш “Хайр, мактабим” қўшиғини янгича талқинда битирувчиларга арғумон этишди. Ушбу қўшиқ ҳар бир битирувчининг кўзларини ёшга тўлдиради, десак, асло муболаға бўлмас.

Миллий гвардия ходимлари томонидан ижро этилган қўшиқни тинглаб, улар истеъдодига баҳо беринг!

869
В Узбекистан отправлена гуманитарная помощь из Республики Корея

Жанубий Корея Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатди

4
Жўнатилган инсонпарварлик ёрдами 20 та ярим автоматик механизмли ва кўп функцияли тиббий кроватдан иборат.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖнинг юк ташиш чартер рейс билан Жанубий Кореядан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди.

“Дунё” АА хабарига кўра, 20 та ярим автоматик механизмли ва кўп функцияли тиббий кроватдан  иборат инсонпарварлик ёрдами Жанубий Кореянинг “Myung Sung Placon Co., Ltd” компанияси кўмагида ташкиллаштирилган.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эҳтиёжлари учун коронавирус инфекциясига қарши курашишга йўналтирилган инсонпарварлик ёрдами, биринчи навбатда, юқори технологияга эга тиббий асбоб-ускуналар (кўтариб юришга қулай кўчма рентген ускуналари, шприц насослари ва бошқа қўшимча жиҳозлар)ни кенг кўламда жалб қилишни изчил давом эттирмоқда.

Таъкидланишича, умумий оғирлиги тахминан 15 тонна бўлган 126 минг долларлик инсонпарварлик ёрдамининг қолган қисми навбатдаги юк ташиш чартер рейси билан жўнатилади.

Агентлик хабарида 23 май куни ҳам Ўзбекистонга Жанубий Кореянинг “Suwan TPL” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 20 та ярим автоматик механизмли ва кўп функцияли тиббий кроват етказиб берилгани қайд этилган.

4