Улкан авиалайнер қўниш йўлаги устида муаллақ қотиб қолди

1369
Лондондаги Хитроу аэропортининг учиш-қўниш йўлаги устида Ер юзидаги энг катта йўловчи лайнери ҳисобланган Airbus A-380 муаллақ қотиб қолди.

Etihad Airways квиакомпаниясига тегишли бўлган авиалайнер қўниш вақтида қарама қарши томондан эсган жуда кучли шамол сабаб туфайли, бир неча сония муаллақ қотиб қолди ва деярли ёни билан қўнди. Буни суратга олган фотосуратчилар ҳайратга тушишди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунларида Британияга “Деннис” деб ном берилган кучли шторм ёпирилганди. Юзлаб авиапарвозлар бекор қилиниб, поездлар жадвали ўзгартирилган эди.

1369