БААдаги 49 қаватли осмонўпар бинода ёнғин чиқди олов бутун бинони қамраб олди

156
Ҳодиса Шаржа шаҳрида кеча кечқурун содир бўлган. Маълумотларга кўра, ёнғин 10 қаватда келиб чиққан, бироқ айрим гувоҳлар ёнғин биринчи қаватда жойлашган парковкадан бошланганини айтишмоқда.

Gulf News нашри хабарига кўра, осмонўпар бино ва яқин уйларда истиқомат қилувчиларни эвакуация қилишга муваффақ бўлинган.  Қутқарувчилар ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган, шу боис эвакуация ишлари муваффақиятли амалга оширилган.

Шу билан бирга, 7 киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Бироқ уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Сўнгги маълумотларга қўра, ёнғин бартараф этилган.

156

АҚШ "Шимолий оқим - 2"га қарши коалиция тузади: бу қурилишни тўхтатадими?

146
АҚШ “Шимолий оқим 2” газ қувури қурилишини тўхтатишга уринишнинг янги усулини ўйлаб топди. Давлат департаменти раҳбари Майк Помпео таъкидлашича, америкаликлар коалиция тузмоқчи.

Россияда бу ғоя бошқа ҳарбий операцияни ўтказишга уриниш сифатида баҳоланди. Вашингтон билан коалиция бўлган жойда доимо уруш бўлади, дейди Федерация Кенгашининг ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Константин Косачев. Нега у бундай хулосага келди ва АҚШ Россия ёқилғиси ўрнига суюлтирилган газини Европага сотадими – бу ҳақда видеомизда.

146

ЭФИР ЯКУНЛАНДИ. Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши

316
(Янгиланган 18:41 23.09.2020)
Бугун, 23 сентябрь куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев иккинчи бўлиб, Босния ва Герцеговина президентидан сўнг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев чиқиши давомида халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади.

Қолаверса, Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

Мирзиёев минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

316
Теглар:
Шавкат Мирзиёев
2 марта в Сергелийском районе города Ташкента прошла церемония открытия 2 новых общеобразовательных школ

Мирзиёев “Таълим тўғрисида”ги қонунни имзолади

12
Қонун билан профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. “Таълим тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, таълим турлари қуйидагилардан иборат: мактабгача таълим ва тарбия; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; профессионал таълим; олий таълим; олий таълимдан кейинги таълим; кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; мактабдан ташқари таълим.

Умумий ўрта таълим I–XI синфларни ўз ичига олади.

Ўрта махсус таълим академик лицейларда 9 йиллик таянч ўрта таълим асосида 2 йил мобайнида амалга оширилади.

Профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул амалга оширилади.

Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги 2 йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги камида 2 йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилади.

Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш уларнинг таъсисчилари томонидан амалга оширилади.

Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади.

Шунингдек, мазкур қонун билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлар ўз кучини йўқотди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

12