Чехия маршал Конев ҳайкалини Россияга қайтариб беришдан бош тортди

858
(Янгиланган 20:52 21.05.2020)
Чехия маршал Конев хотирасига ўрнатилган ёдгорликни Россияга қайтариб беришдан бош тортди. Конев армияси 1945 йилда Чехия пойтахтини нацистлардан озод қилганди.

Чехия Мудофаа вазирлиги Совет маршали Иван Конев хотирасига қўйилган ҳайкални Россияга топширишдан расман бош тортди, унинг армияси 1945 йилда Прагани нацистлардан озод қилганди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу чехиялик ҳамкасбларидан жорий йил апрел ойида Прага шаҳар маъмурияти томонидан бузиб ташланган ушбу ёдгорликни қайтариб беришини сўради. Бироқ, Чехия мудофаа вазири Лубомир Метнар бу масала унинг идораси ваколатига кирмаслигини маълум қилди.

“Ёдгорлик Мудофаа вазирлигининг мулки эмас ва унинг ҳудудида жойлашган эмас. Шу билан бирга, ҳуқуқий нормаларга асосан, уни ҳарбий қабрлар тоифасига киритиш мумкин эмас. Ёдгорликни демонтаж қилиш тўғрисида қарор Прага-6 шаҳар маъмурияти томонидан қабул қилинди ва Мудофаа вазирлиги, қонунчиликка биноан, Прага-6 шаҳар қисмига эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмас, шунинг учун унинг Россияга топшириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас”, - деди Чехия мудофаа вазири Лубомир Метнар,

Маршал Иван Коневнинг армияси 1945 йил майда Прагани нацистлардан озод қилди. Совет қўмондонига миннатдорчилик сифатида 1980 йилда унинг шарафига ҳайкал Чехия пойтахти аҳолиси ҳисобидан қурилган.

Прага-6 туман ҳокимияти ҳайкални демонтаж қилишга қарор қилди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров уларнинг ҳаракатларини “ғазабни келтирадиган ва сурбетона”, дея баҳолади.

“Албатта, Маршал Конев ҳайкали борасида Чехиянинг бу мажбурияти қўпол равишда бузилди. Бундан ташқари, яқин вақтгача буни билганмиз, ёдгорлик Чехия Мудофаа вазирлиги реестрида бўлганини Чехия томони тасдиқлаган. Тўсатдан у бузиб ташланганида, улар бизга: "Биласизми, бу мана шу оқсоқолнинг мулки" деб айтишди. Мен буни номақбул деб биламан ва чехиялик ҳамкасблар келгуси маслаҳатлашувларда жуда жиддий тушунтириш беришга мажбур бўладилар”, - деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

Чехия президенти Милош Земан ҳам Прага шаҳар маъмуриятининг ҳаракатларини қоралади. У уларнинг ҳаракатларини "аҳамиятсиз сиёсатчилар томонидан қилинган аҳмоқлик" деб атади.

858

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари COVID-19га қарши эмланмоқда видео

52
(Янгиланган 14:54 17.01.2021)
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.

Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.

52

Қаҳратон аёз: Москвада Останкино телеминораси қор ва муз билан қопланди

789
(Янгиланган 10:33 17.01.2021)
Москвада энг баланд Останкино телеминораси совуқ об-ҳавонинг кучайиши туфайли қор ва муз билан қопланди.

Телемарказ матбуот хизмати бу телевидение ишига таъсир кўрсатмагани ва эфирлар узилишларсиз давом эттирилаётганини маълум қилди, деб ёзади Sputnik Беларусь.

Таъкидланишича, минорани лойиҳалаштириш вақтида шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилиши инобатга олинган.

Россияда сўнгги кунларда об-ҳаво кескин совиб кетиши кузатилмоқда, пойтахтда кучли қор ёғиб, ҳарорат минус 20 даражагача тушиб кетди.

789

Ҳайдовчиликка ўқиётган шахсларнинг давомати онлайн назорат қилиниши мумкин

98
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганларнинг давомати ва ўқув жараёнини онлайн назорат қилиш йўлга қўйилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. 

Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.

Эслатаб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

98
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, ҳайдовчилик гувоҳномаси