Ҳамма кутмоқда: ЖССТ СOVID-19'га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди

2294
(Янгиланган 15:20 07.07.2020)
ЖССТ СOVID-19'га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди. У ерда синов натижаларини кутишмоқда. Айни вақтда бир неча тиббиёт муассасасида вакцина синовдан ўтмоқда.

Вакцинани синовдан ўтказиш жараёни ҳақида – Sputnik видеосида томоша қилишингиз мумкин.

2294

Тожикистондаги Россия ҳарбийларининг ўқув машғулоти - видео

338
(Янгиланган 10:06 19.10.2020)
Тожкистодаги 201-Россия ҳарбий базаси аскаралари тоғли ҳудудда душманни йўқ қилиш бўйича ўқув-машғулотлар ўтказди. 

Тожикистон ҳудудида жойлашган Россия 201-ҳарбий  базаси БТРлардан ўқ отиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказди. 

Тоғли ҳудудларида бўлиб ўтган машқларда жанговар машина экипажлари 30-ммли автоматик пушка ва 7,62ммли пулемётлардан нишонлар га ўқ узишди.  

Ҳарбийлар олдига душманнинг тоғ ҳудудларида 300 ва 1500 метр масофада жойлашган 300дан ортиқ статик ва ҳаракатланувчи нишонларни йўқ қилиш вазифаси қўйилган эди. Нишонлар рақибнинг "тирик кучлари",  енгил зирҳли техника ва "жиҳад-мобилларни" имитация қилди. 

338

Тошкентда 10 метрли кабоб пиширилди - видео

544
(Янгиланган 09:42 19.10.2020)
Рекорд ўлчамдаги қийма-кабоб пишириш учун 38 килограм фарш 15 минут вақт ҳамда бир неча тажрибали ошпаз керак бўлди.

Тошкентдаги "Наврўз" боғида бўлиб ўтган гастрономик фестивал доирасида 10 метрли кабоб пиширилди. Бу маҳаллий миқёсдаги рекорд бўлди. 

10 метрли қийма-кабоб пишириш учун 38 килограм фарш ва бор-йўғи  15 минут кутиш керак бўлди. Кабоб ҳамм атомондан яхши пишиши учун бир неча тажрибали ошпазлар диққат билан ишлашди. 

Кабобни пишириш жараёнида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси ва бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этди. 

Тайёр бўлган кабоб Наврўз боғи меҳмонлари орасида тарқатилди. 

544
Коронавирус

“Тождор вирус”нинг заиф жойи аниқланди

36
(Янгиланган 13:55 20.10.2020)
Польша ва АҚШ тадқиқотчилари SARS-CoV-2 коронавирусини "блокировка қилиш"нинг янги усулини топдилар.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Польша ва АҚШ тадқиқотчилари коронавирусни "блокировка қилиш"нинг янги усулини топдилар. Бу ҳақда Science Advances журналида мақола чоп этилди.

Олимлар тақдим этган маълумотларга қараганда, инфекцияга қарши кураш усулларидан бири SARS-CoV-2 PLpro ферментига таъсир кўрсатди. Таъкидланишича, у нафақат вируснинг репликациясига ёрдам беради, аммо организмнинг иммунитет реакцияси билан боғлиқ бўлган бир қатор оқсилларни блоклайди.

VIR250 ва VIR251 иккита ингибитори - ушбу ферментга энг самарали таъсир кўрсатиши аниқланди. Улар бошқа оқсилларга таъсир қилмасдан фақат коронавирус ферментини топиши ва блоклаши мумкин.

Таъкидланишича, SARS-CoV-2 PLpro’нинг ўхшаш хусусиятлари уни бир қатор вирусга қарши препаратларнинг нишонига айлантиради.

Америкалик бир гуруҳ олимлар худди шунга ўхшаш хулосага келишди. Улар SARS-CoV-1, SARS-CoV-2 ва MERS-CoV коронавируслари бир хил заифликка эга эканлигини аниқладилар. Тадқиқотчилар Tom70 ферментига эътибор қаратдилар, у ҳам вируснинг репликациясига таъсир қилади, аммо Orf9b коронавирус геноми билан ўзаро алоқада дориларга қаршилигини йўқотади.

36
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси