Ғарб мусулмон давлатларини бир-бири билан уриштирмоқчи - Лавров

722
Ғарб геосиёсий устуворликка эришиш мақсадида ислом мамлакатлари ўртасида сунъий қарама-қаршиликни вужудга келтиришга ҳаракат қилмоқда - Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эронлик ҳамкасби Муҳаммад Жавад Зариф билан музокаралари натижалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида баъзи Ғарб давлатлари ислом мамлакатлари ўртасида сунъий қарама-қаршиликни вужудга келтиришга ҳаракат қилаётганини маълум қилди.

Лавровнинг сўзларига кўра, бу геосиёсий устуворликка эришиш учун қилинмоқда.

Шу билан бирга, Лавров “Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида эълон қилинган тамойиллар ҳурмат қилиниши ва амалга оширилиши керак”, деб таъкидлади.

Вазир, шунингдек, замоннинг асосий муаммолари ва барча ислом давлатлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга ислом дунёсининг умумий ёндашувларини шакллантириш кераклигини таъкидлади.

“Остона жараёни доирасида Россия, Эрон ва Туркия билан бир қаторда араб мамлакатлари ҳам, хусусан Иордания ва Ироқ иштирок этмоқда. Бу, мусулмонлар фойда билан ўз саъй-ҳаракатларини қай тарзда бирлаштириши мумкинлигини кўрсатади”.

Унинг сўзларига кўра, Россия бирлаштирувчи кун тартибини яратишга ҳар томонлама ҳисса қўшишга интилмоқда.

“Барча мусулмонлар ва барча қизиққан ташқи ўйинчиларнинг саъй-ҳаракатларининг бирлашиши нафақат Сурия инқирозига нисбатан талаб этилади, балки Яман, Ироқ, Ливия ва албатта Яқин Шарқдаги (Фаластин-Исроил - таҳр.) инқирози ҳал қилинишида ҳам”,  - дея қўшимча қилди Лавров.

Тафсилотларни видеолавҳада томоша қилинг.

722

Олимпиада-80: Ўйинлар давомида Москва қандай ўзгарди - видео

86
(Янгиланган 17:12 05.08.2020)
Ҳозирда дўкон пештахталаридаги сақичлар, темир банкалардаги газли ичимликлар ва юмшоқ пишлоқ ортиқча қизиқишга сабаб бўлмай қолган. Олимпиада-80 пайтида эса бу совет фуқаролари учун мисли кўрилмаган нарсалар эди.

Бундай маҳсулотлар СССРда ҳеч қачон татиб кўрилмаган. Қўққисдан буларнинг барчаси пойтахт пештахталарида пайдо бўлди. Пайдо бўлди-да ... ва яна ғойиб бўлди. Ҳамма нарсанинг ози яхши.

Ёзги ўйинлар совет Москвасидаги ҳаёт тарзини қандай ўзгартирди? Партия раҳбарлари нима учун Совет Иттифоқида гамбургер ва фри-картошкасини тақиқлади? Ва қандай қилиб Москва ҳайдовчилари чет элликларга экскурсияларни инглиз тилини билмасдан уюштиришган?

Саёҳатчи блогер Миша Ронкаинен 1980 йилга тушиб қолди ва ўзини Олимпия ўйинлари пайтидаги Совет фуқароси деб ҳис қилди.

Sputnik махсус “Москва-80: Ретро-tube” мультимедиа лойиҳасининг якуний сонида ўша даврга саёҳат қилинг ва баҳра олинг!

86
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди?

Бейрутда вайронкор портлаш фожиа жойидан видео

841
(Янгиланган 12:55 05.08.2020)
Куни кеча Бейрут портида кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар сони 78 нафарга етди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди. Бедарак йўқолганлар бор.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Мамлакат президенти Мишел Аун икки ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун ҳукуматдан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўраган.

841
Здание правительства республики Таджикистан

Тожикистонда президент сайлови санаси маълум бўлди

8
Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси навбатдаги президент сайловларини жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгилади.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тожикистонда президент сайловлари 2020 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри хабар бермоқда.

“Тожикистонда навбатдаги президент сайловлари жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгиланган”, - дейилган хабарда.

6 август куни Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси қўшма мажлисида навбатдаги президент сайловини ўтказиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган.

Тожикистонда президент 7 йил муддатга сайланади. Амалдаги республика президенти Эмомали Раҳмон ушбу лавозимни 1994 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келмоқда.

8