Россиянинг Ту-95 ракета ташувчи самолёти ўта хавфли машқни бажарди

940
(Янгиланган 16:00 30.07.2020)
Саратов вилояти осмонида Ту-95МС стратегик ракета ташувчи самолёт экипажлари ҳавода ёқилғи қўйиш (дозаправка) машқини бажарди - бу олий учувчилик саньатининг энг қийин элементларидан бири ҳисобланади!

Самолётлар Ил-78 юк самолёти билан 5 минг метр баландликда ва соатига 600 километр тезликда яқинлашди.

Учувчилар бу мураккаб вазифани қандай уддалади? Бу ҳақда видеомизда томоша қилишингиз мумкин.

940

Россия ҳарбийлари АҚШ разведка-самолётларини ўз вақтида пайқаб қолишди

1168
(Янгиланган 14:13 07.08.2020)
Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз устида Су-27 қирувчилари АҚШ разведка-самолётларини тўхтатиб қолиш ҳолати акс этган видеони тақдим этди.

Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россия чегарасига яқинлашаётган хорижий разведка самолётларини ўз вақтида пайқаб қолишди.

Тўхтатиб қолиш учун осмонга Су-27 қирувчилари кўтарилди. Қора денгизда устида Россиянинг Су-27 қирувчилари АҚШ ҲҲКларига тегишли бўлган P-8A "Посейдон" разведка-самолёти ва RC-135 стратегик разведка-самолётини ҳайдаб, Россия чегараси бузилишига йўл қўймади.

Қирувчилар АҚШ самолётини бутун парвоз давомида хавфсиз масофани сақлаган ҳолда кузатиб боришди.

Таъкидланишича, Россия томони "ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий амал қилган".

1168

Олимпиада-80: Ўйинлар давомида Москва қандай ўзгарди - видео

186
(Янгиланган 17:12 05.08.2020)
Ҳозирда дўкон пештахталаридаги сақичлар, темир банкалардаги газли ичимликлар ва юмшоқ пишлоқ ортиқча қизиқишга сабаб бўлмай қолган. Олимпиада-80 пайтида эса бу совет фуқаролари учун мисли кўрилмаган нарсалар эди.

Бундай маҳсулотлар СССРда ҳеч қачон татиб кўрилмаган. Қўққисдан буларнинг барчаси пойтахт пештахталарида пайдо бўлди. Пайдо бўлди-да ... ва яна ғойиб бўлди. Ҳамма нарсанинг ози яхши.

Ёзги ўйинлар совет Москвасидаги ҳаёт тарзини қандай ўзгартирди? Партия раҳбарлари нима учун Совет Иттифоқида гамбургер ва фри-картошкасини тақиқлади? Ва қандай қилиб Москва ҳайдовчилари чет элликларга экскурсияларни инглиз тилини билмасдан уюштиришган?

Саёҳатчи блогер Миша Ронкаинен 1980 йилга тушиб қолди ва ўзини Олимпия ўйинлари пайтидаги Совет фуқароси деб ҳис қилди.

Sputnik махсус “Москва-80: Ретро-tube” мультимедиа лойиҳасининг якуний сонида ўша даврга саёҳат қилинг ва баҳра олинг!

186
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди?
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

594
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

594