Хитойлик балиқларга футбол ўйнашни ўргатди ғаройиб ўйин кадрлари

227
Цзеянь шаҳрида истиқомат қилувчи Ян Тяньсинь карантин шароитида вақт ўтказишнинг ажойиб усулини топди. У ўзининг олтин балиқчаларига футбол ўйнашни ўргатди.

У аквариумни футбол майдончаси кўринишида жиҳозлади ва “олтин жамоага” ўйин қоидаларини тушунтирди.

“Аввалига мен улар ўйнашларини кутмаган эдим. Улар билан ишлаб, уларга бу қизиқ эканини англадим. Улар “тўп суришни” исташади”, - дея фикрлари билан ўртоқлашади Ян Тяньсинь.

Яхши ўйин учун “олтин футболчилар” рағбатлантирилади: ҳар бир голдан сўнг улар озиқлантирилади ва бу уларни ғалаба қозониш ва кўпроқ гол уришга ундайди.

“Олтин” жамоа мураббийи ўзининг мувафаққиятлари билан TikTok᾽да ўртоқлашади. Балиқчалар аллақачон кўплаб мухлисларига эга.

Келажакда Тяньсинь “балиқлар жамоаси” ўртасида баҳс уюштиришни режалаштирмоқда.

227

“Хогвартсдан келдим”: Россияда фуқаронинг уйига бойқуш учиб кирди

403
Каменск-Уральскийда истиқомат қилувчи фуқаронинг деразасидан бойқуш учиб кирди. У учиб кириб, бироз дам олиш ва мизғиш учун иссиққина гиламчада жойлашиб олди.

Россияда фуқаронинг уйига кутилмаган меҳмон ташриф буюрди.

У қандай кутиб олинганини видеомизда томоша қилишингиз мумкин.

403

Россия МиГ-31 ва Су-35 қирувчиси АҚШ бомбардимончиларини ортга қайтарди

585
Россия МиГ-31 ва Су-35 қирувчилари Беринг денгизи устида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончиларини тўхтатиб қолди.

Ҳарбийлар чегарага яқинлашаётган иккита ҳаво нишонини қайд этишди. Уларни аниқлаш ва давлат чегараси бузилишини олдини олиш учун Шарқий ҳарбий округнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига қарашли бўлган МиГ-31 ва Су-35 самолётлари кўтарилди.

Россия қирувчиларининг экипажлари ҳаводаги нишонларни АҚШ ҳаво кучларининг иккита стратегик бомбардимончи B-1В эканлигини аниқладилар ва уларни Беринг денгизи бўйлаб кузатиб боришди.

Хорижий самолётлар ортга бурилганда, Россия қирувчилари аэродромга қайтди.

585
Волк

Бўрилар галаси улкан айиққа ҳужум қилди видео

11
(Янгиланган 14:25 26.10.2020)
Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси ўлжага яқинлашган айиққа ҳужум қилиши тасвирга олинди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси айиққа ҳужум қилишига гувоҳи бўлди.

Бу ҳолатни гид Адам Брубейкер тасвирга олди.

Унинг сўзларига кўра, айиқ ўлжанинг ҳидини сезиб қолади ва яқинлашишга ҳаракат қилади, аммо бўрилар бунга имкон бермайди.

“Ўн бошга яқин бўри гризли-айиқни ўраб олади ва ўлжа яқиндан ҳайдаб юборишди”, - дейди Брубейкер.

Йиртқичлар ўртасидаги беллашув бир неча дақиқа давом этди, бўрилар айиқни дарахтзор томон қувиб юборишди.

11