Озарбайжон ва Арманистон ўқ отишни тўхтатиш ҳақида келишувга эриша оладими?

981
(Янгиланган 18:43 29.09.2020)
Тоғли Қорабоғда вазият янги куч билан кескинлашди. 27 сентябрда тан олинмаган республикада қуролли тўқнашувлар бошланди. Қарама-қарши кучлар - Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини провокацияда айбламоқда.

Иккала мамлакат душман ҳужуми ва мажбурий қаршилик операциясини эълон қилади. Тўқнашувлар ҳарбийлар ва тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келмоқда.

1994 йилдан бери Қорабоғда бундай кескин вазият бўлмаганди - очиқ тўқнашувлар сусайганди. Аммо қарама-қаршилик давом этди. Тоғли Қорабоғ ҳуқуқий жиҳатдан Озарбайжон еридир, гарчи 1991 йилда, референдум натижасида республика ўз мустақиллигини эълон қилди. Тоғли Қорабоғнинг мустақиллиги ҳануз дунёда тан олинмаган. Тарихан эса Тоғли Қорабоғда асосан арманлар яшайди.

Ҳозирги баҳсли ҳудуддаги вазият ҳақида батафсил видеомизда.

981

Россия ракетага қарши янги мудофаа тизимини синовдан ўтказди - видео

660
(Янгиланган 11:49 30.10.2020)
Янги ракетага қарши ракета ўзининг хусусиятларини тасдиқлади ва жанговар вазифалар муваффақиятли бажарилди.

Россия Мудофаа вазирлиги янги ракетага қарши мудофаа тизими (ПВО) ишга туширилиши акс этган видеони эълон қилди.

Ҳарбий-космик кучлар ракетага қарши мудофаа бўлими қўмондони генерал-майор Сергей Грабчук янги ракетага қарши ракета ўз хусусиятларини тасдиқлаганини ва жанговар вазифани муваффақиятли бажарилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, ракетанинг аввалги синовлари 2019 йил июн ва июлда, 2018 йил феврал, июл, август ва декабр ва 2017 йил ноябр ойларида бўлиб ўтганди.

660

Қора мушуклар қуршовидаги чойхўрлик: Японияда антиқа кафе очилди

160
Бундай муассаса дунёдаги ягоналиги айтилмоқда. Мижозлар бу ерга келиб чой ёки қаҳва ичишлари ва 11 та қора мушукни эркалашлари мумкин.

Қора мушуклар қуршовида чойхўрлик қилиш 10 долларга тушади. Мижозлар мушукларни силашлари, улар билан ўйнашлари ва уларга овқат беришлари мумкин.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида қора мушук бахтсизлик келтиради деган тушунча одамлар онгига сингиб кетган. Аммо Японияда одамлар бу ҳақда умуман бошқача фикрда.

Хитойлик балиқларга футбол ўйнашни ўргатди – ғаройиб ўйин кадрлари

Антиқа муассаса қандай ишлаши Sputnik видеосида.

160

Ўзбекистонда раҳбарлар ёппасига озишни бошлайди

13
Давлат органлари ходимлари ва раҳбарлар спорт билан мунтазам шуғулланишади. Бу ҳақда президент фармони қабул қилинган

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. 2021 йил 1 январдан биринчи раҳбарлар ўзларининг семизлик даражаси ва вазнига жиддий эътибор қаратади. Президентнинг "Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, давлат органлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб:

меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга "Спорт тарғиботчиси" қўшимча вазифасини юклаш ва унинг иш ҳақига 20 фоиз миқдорда устама белгилаш йўлга қўйилади;

иш вақтидан сўнг ҳафтада камида бир марта раҳбар ва барча ходимлари жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқалар) билан шуғулланиши таъминланади;

ҳар шанба куни соат 14:00 дан сўнг ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади;

биринчи раҳбарлар "Шахсий намуна" тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларининг яхшиланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

 

13