Наманганда Ўзбекистон картинг чемпионати бошланди

146
(Янгиланган 18:30 07.11.2020)
Учқўрғондаги картинг трассаси узунлиги бир километрдан ортиқ бўлиб, у халқаро талабларга жавоб беради.

Намангандаги Учқўрғон картинг трассасида Ўзбекистон картинг чемпионати очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззаков иштирок этди.  

Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки мусобақасида 150 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди. Спортчилар Тошкент, Қорақалпоғистон ва бошқа ҳудудлардан келишган. 

Учқўрғон туман "Ватанпарвар" ўқув-спорт клуби яқинда янги замонавий картинг трассасини қайта таъмирдан чиқарган эди. Ушбу трасса узунлиги 1 километрдан узун бўлиб, у барча халқаро талабларга жавоб беради. 

Картодром майдони 2 гектар бўлиб у ерда жамоалар ва тиббий персонал учун хоналар, кийиниш хоналари ҳамда устахона бор. 

Батафсил Sputnik видеосида томоша қилинг. 

146

Дунё COVID-19 устидан ғалабага эришилгани ҳақида қачон гапира бошлайди ССВ раҳбари фикри

9
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев дунё коронавирус пандемияси устидан ғалаба қозонилгани ҳақида қачон гапиришни бошлаши борасида фикр билдирди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган яқин 30-40 йил ичида бундай кенг кўламли пандемия бўлмаганини ҳисобга олган ҳолда ўзини ҳурмат қилувчи ҳеч бир киши бу саволга аниқ жавоб беришни зиммасига олмайди.

Олимлар ва ЖССТ мутахассислари фикрига кўра, 2021 охирига қадар ҳар ҳолда коронавирус ҳолатлари аниқланиб туради. Лекин пандемия жараёни секинлашиб боришига умид қилинмоқда.

“Айтайлик, 2021 йилнинг биринчи чорагида оммавий эмлашни бошлайдиган мамлакатлар бор деб ўйламайман. Ҳойнаҳой бу 2021 йилнинг иккинчи ярмида бўлади. Оммавий эмлаш бошланиши билан эса биз дунё тиббиёт ходимлари босқичма-босқич бунинг устидан ғалабага эришамиз”, - деди ССВ раҳбари Sputnik мухбири билан суҳбатда.

9
Теглар:
Абдуҳаким Хаджибаев \\, коронавирус пандемияси
(0:38 / 4.02Mb / просмотров видео: 636)

Россия ҳарбий госпитали Степанакертга етиб келди

31
(Янгиланган 12:03 30.11.2020)
Ҳарбий шифохонада реанимация бўлими, диагностика лабораторияси, операция хонаси, стоматолог ва офтальмолог кабинетлари билан жиҳозланган, бўлиб у тинч аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Россия Мудофаа вазирлигининг кўчма ҳарбий госпитали Тоғли Қорабоғнинг Степанакерт шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Ҳарбий шифохонада таркибида, 122 нафар хизматчилар, 54 та тезхника бирлиги ва 66 тонна материал юклар олиб келинган. Бироз олдин Мудофаа вазирлиги ушбу шифохонада 60га яқин шифокорлар олиб келиниши режалаштирилаётганини хабар қилган эди. 

Ҳарбий шифохонада реанимация бўлими, диагностика лабораторияси, операция хонаси, стоматолог ва офтальмолог кабинетлари билан жиҳозланган, бўлиб у Тоғли қорабоғнинг тинч аҳолисига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. 

Айни дамда шифохона 40 нафарга яқин беморларни қабул қилишга тайёр. 

 

31