Суриянинг қайта тикланиши: АҚШ қай тарзда бу давлатга оёққа туришга ҳалал бермоқда видео

698
(Янгиланган 07:51 15.11.2020)
Сурия секин-аста осуда ҳаётга қайтмоқда. Ҳозирда мамлакат ҳукумати учун устувор вазифалардан бири — чет элдан узоқ ва вайронагар уруш туфайли ватаннни тарк этган 6,5 миллион фуқароларни қайтариш. Бу жараённи АҚШ тўхтатишга уринмоқда

Қўшма Штатлар Яқин Шарқ бўйича турли тинчлик ташаббусларини кўплаб маротаба бойкот қилган. Бу сафар АҚШ Дамашқ томонидан ташкил этилган Сурияга қочқинларни қайтариш бўйича амалий қадамларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро анжуманда иштирок этишдан воз кечди. Бу ҳам камдек - у ўз иттифоқдошларини тадбирни бойкот қилишга чақирди.

Анжуманда 26та давлат иштирок этди, шу жумладан, Россия, Хитой ва Эрон, шунингдек, нодавлат ташкилотлар ва БМТ вакиллари.

Америкаликлар нега Суриядаги вазиятни тартибга солишга ҳалал бераётгани ва Россия қай тарзда уруш оқибатларини енгиб ўтишга ёрдам бераётгани тўғрисида - видеода томоша қилинг.

698

Қрим сабабли: НАТО Россия армиясини тақиқлашни орзу қилмоқда

414
(Янгиланган 21:32 04.12.2020)
НАТО Қора денгиздаги ҳарбий кучини кўпайтирмоқда, бу Россиянинг ҳаракатларига жавобан амалга оширилмоқда, деб айтди Йенс Столтенберг.

Бироқ, Шимолий Атлантика алянси бош котиби ҳарбий блокнинг кучлари Россия чегаралари яқинида нима қилаётганига аниқлик киритмади.

Сўнгги пайтларда альянснинг Россия чегаралари яқинидаги тажовузкор ҳаракатлари сони сезиларли даражада ошди, шу сабабли Россия ўз хавфсизлигини таъминлашга мажбур бўлмоқда.

414

Тошкент металлургия заводининг очилиш маросими - видео

122
Бугун Тошкентда металлургия заводи ишга тушди. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти ва қатор хорижий давлатлар вакиллари иштирок этишди

Тошкент металлургия заводининг пайдо бўлиши кўплаб маҳаллий корхоналарга импорт ўрнини босувчи маҳсулот етказиб беришини, уларнинг маҳсулотларининг катта қисмини маҳаллийлаштиришга ёрдам беради.

Ундан ташқари ТМЗда 700та иш ўринлари яратилади, турдош тармоқлар билан бирга эса - 5 мингта иш ўринлари яратилади. корхона шунингдек, энг замонавий ва экологик тоза корхоналарда бири бўлади.

122

Уханлик вирусолог коронавируснинг янги турлари ҳақида гапирди

13
Коронавирус тарқалган ҳудуднинг "юрагидан" бўлган хитойлик эксперт-вирусолог ўз ўрганишлари давомида кашф қилган ҳолатлар ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Хитой ҳудудида коронавирусга эга кўпшапалакларнинг бир қанча тури мавжуд, деб хабар қилди Ухань вирусология институти мутахассиси Ши Чженли. Унинг сўзларидан Guardian иқтибос келтирмоқда.

Вирусолог коронавируснинг янги турлари мамлакатнинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмларида рўйхатдан ўтказилганини қўшимча қилди.

Эксперт шунингдек, коронавирусли кўршапалаклар Хитой чегарасидан ташқарида, хусусан, Жанубий Осиёда ҳам мавжуд, дея ҳисоблайди.

Чжэнли COVID-19 вируси кўршапалакдан одамга тўғридан-тўғри юқмаганини, ўртадаги ташувчини аниқлаштириш кераклигига эътибор қаратди.

Шунингдек, ўтган йилнинг охирида топилгунига қадар, вируснинг ҳайвонлар ёки одамлар орасида қанча вақт циркуляция қилганлиги ҳақидаги савол ҳам номаълумлигича қолмоқда.

13
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси