Гольф майдонида сайр қилиб юрган улкан тимсоҳ видеога олинди

482
(Янгиланган 17:03 17.11.2020)
Ижтимоий тармоқларда Флорида штатидаги (АҚШ) гольф клуби ҳудудида сайр қилиб юрган улкан аллигатор акс этган видео тарқалди, деб ёзди Eurosport.

Таъкидланишича, гольф майдонларида аллигаторлар тез-тез учраб туради.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг катталигидан ҳайратда қолди. Кўпчилик уни Годзилла ва динозаврга ўхшатишди.

482
(0:38 / 4.02Mb / просмотров видео: 617)

Россия ҳарбий госпитали Степанакертга етиб келди

9
(Янгиланган 12:03 30.11.2020)
Ҳарбий шифохонада реанимация бўлими, диагностика лабораторияси, операция хонаси, стоматолог ва офтальмолог кабинетлари билан жиҳозланган, бўлиб у тинч аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Россия Мудофаа вазирлигининг кўчма ҳарбий госпитали Тоғли Қорабоғнинг Степанакерт шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Ҳарбий шифохонада таркибида, 122 нафар хизматчилар, 54 та тезхника бирлиги ва 66 тонна материал юклар олиб келинган. Бироз олдин Мудофаа вазирлиги ушбу шифохонада 60га яқин шифокорлар олиб келиниши режалаштирилаётганини хабар қилган эди. 

Ҳарбий шифохонада реанимация бўлими, диагностика лабораторияси, операция хонаси, стоматолог ва офтальмолог кабинетлари билан жиҳозланган, бўлиб у Тоғли қорабоғнинг тинч аҳолисига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. 

Айни дамда шифохона 40 нафарга яқин беморларни қабул қилишга тайёр. 

 

9

Қозоғистонда Конор Макгрегорнинг қиёфадоши пайдо бўлди видео

369
(Янгиланган 15:05 29.11.2020)
Ўттиз ёшли Баҳром Сапарбаев парковкачи бўлиб ишларди. Кунлардан бири куни у ўз имижини ўзгартиришга қарор қилди. Соқолини ўстирди ва бу унинг ҳаётини тамоман ўзгартириб юборди.

Баҳромга у ирландиялик спортчига ўхшашлигини биринчилардан бўлиб унинг ҳамкасбларини айтишган.

Аввалига у ўзининг Конор Макгрегорга ўхшашлигига ҳазил билан қараган, кейин эса бундай фойланишга аҳд қилган.

Баҳром спортчининг юриши, қилиқлари ва ўзини тутиш тарзини ўзлаштирган ва унга тақлид қила бошлаган. Сўнгра ижтимоий тармоқда саҳифа очган. Шу тариқа “Баҳром Макгрегор” машҳурликка эриша бошлаган, уни кўчада кўрганлар таний бошлаган, ҳатто телешоуларга таклиф қилишмоқда.

У актёр бўлишни орзу қилади. Баҳром Макгрегорга ўхшаш чеҳраси билан продюсерлар диққатити жалб қила олишига умид қилмоқда.

369
Теглар:
Конор Макгрегор, Қозоғистон

Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

4
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,52 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 1 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,52 сўмга кўтарилиб, 10 427,38 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 128,50 сўмга юқорилади ва 12 473,23 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли 0,79 сўмга кўтарилди ва 137,48 cўмни ташкил қилди.

4