Тошкентда биринчи қор ёғди видео

471
(Янгиланган 18:42 19.11.2020)
Бугун Ўзбекистонда биринчи қор ёғди. Синоптиклар совуқ об-ҳаво яна бир неча кун давом этади, деб хабар беришди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги трассанинг хавфли участкаларида қор ёғиши оқибатларини бартараф этмоқда. Қамчиқ довони орқали ҳаракатланишни режалаштирган ҳайдовчилар алоҳида огоҳлантирилмоқда.

Таъкидланишича, республика ҳудудига совуқ об-ҳаво Урал ҳудудларидан келди.

 

471

Шомуродовнинг Италиядаги биринчи ва супер голи - видео

188
(Янгиланган 13:32 01.12.2020)
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 9-туридан ўрин олган “Женоа” – “Парма” баҳсида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ўзининг илк голини уришга муваффақ бўлди.

Ушбу баҳсда Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 50-дақиқада А Сериядаги дебют голини урди. Шу тариқа Шомуродов Италия чемпионатида гол урган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.

Аввалроқ Элдор Италия Кубоги 1/16 финали доирасида “Сампдория”га қарши ўйинда голли узатма амалга оширган эди.

188
Теглар:
футбол, Италия, Элдор Шомуродов

Россия вакцинаси самарали эканини тушунамиз Хаджибаев “Спутник V” ҳақида

207
(Янгиланган 15:17 30.11.2020)
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Россия билан “Спутник V” вакцинаси борасидаги музокаралар жараёни ҳақида сўзлаб берди ва унинг мамлакатда учинчи босқич синовлари бошланиши муддатини тахмин қилди.

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Ўзбекистон Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига (РФПИ) республикага “Спутник V” вакцинасининг бир неча юз дозасини ажратиш таклифи билан мурожаат қилганини маълум қилди.

“Жавобини кутяпмиз (Россия томонининг – таҳр.). Агар у ижобий бўлса, жараён, албатта, олдига силжийди. Агар бу йил бўлмаса, унда умид қиламанки, 2021 йилнинг биринчи чорагида республикада клиник синовларининг учинчи босқичини бошлаш мумкин бўлади”, - деди вазир Sputnik мухбири билан суҳбатда.

Хаджибаев Ўзбекистон музокаралар учун очиқлигини таъкидлади.

“Биз Россия вакцинаси етарлича самаралигини тушунамиз. Айрим мамлакатлар аллақачон буюртма бераётганини биламиз. Менинг билишимча, Россиянинг ўзида ҳам ихтиёрий асосда эмлаш ишлари олиб борилмоқда”, - деди у.

Россия ва дунёдаги коронавирусга қарши биринчи “Спутник V” вакцинаси ўзининг 95 фоиз самарадорлигини кўрсатди. У 11 август куни рўйхатга олинди. Ҳозир вакцинанинг клиник синовларининг учинчи босқичи Беларусь, БАА, Венесуэла ва қатор давлатларда ўтказилмоқда. 50 дан зиёд давлатдан “Спутник V”нинг 1,2 миллиардан ортиқ дозасини харид қилишга буюртма келиб тушган.

207
Теглар:
Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Абдуҳаким Хаджибаев \\, Спутник V, вакцина, Россия
Рабочий демонстрирует продукцию завода

Иккита цемент заводида газ босимининг пасайиши сабаб ишлаб чиқариш тўхтатилди

1
“Қувасойцемент” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ газ босимининг пасайиши сабаб цемент ишлаб чиқаришни тўхтатди. Улар маҳсулоти ўтган ҳафтада фонд биржа рўйхатига олинмади.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. “Қувасойцемент” ва “Оҳангаронцемент” компаниялари газ босимининг пасайиши сабаб цемент ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда Мополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, газ босимининг пасайишига ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва аҳолининг газга бўлган эҳтиёжининг ошиши сабаб бўлган. Бунинг оқибатида эса  “Қувасойцемент” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ томонидан цемент ишлаб чиқарилиши тўхтатилган. Шу боисдан иккала ишлаб чиқарувчининг цемент маҳсулоти ўтган ҳафтада фонд биржа рўйхатига олинмаган.

Хабарда ёзилишича, бўлиб ўтган савдоларнинг ўртача кунлик ҳажми 30 минг тоннани ташкил этган бўлса, бу аввалги савдолар нисбатан 46 минг тоннани белгилаган бўлиб, бу фоиз кўрсаткичида 34 % камайганлигини кўрсатмоқда.

Сотилган цемент ҳажми 141 минг 919 тоннани ташкил этган бўлиб, бу аввалги ким ошди савдосида сотилган цемент ҳажмидан 68 минг 456 минг тоннага камдир.

Савдо ҳажмининг ҳам пасайиши, унинг нархининг ошишига олиб келган. Ҳафта бошида 1 кг цемент 512 сўм бўлган бўлса, ҳафта охирида у 539,1 сўмгача (ёки 5% га) кўтарилган.

“Мазкур ҳолат савдо иштирокчиларнинг камайишига ҳам ўз таъсирини аямади: яъни улар 1054 дан 817 нафарга камайган бўлса, харидорлар ҳам 556 нафардан 373 нафаргача камайганини кузатиш мумкин”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков экспортчи корхоналарга газ ва электр энергияси узлуксиз етказилиши бўйича топшириқ бергани хабар қилинган эди.

1