Шунингдек, келишувларга мувофиқ, Арманистон йил охиригача эгаллаб олган ҳудудларнинг бир қисмини Озарбайжонга қайтариши керак: булар Келбажар, Лочин, Ғазахнинг бир қисми ва Агдам туманлари.
Озарбайжон армияси аллақачон у ерга кириб келган.
Акция Россия элчихонаси ва Россотрудничествонинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси томонидан ташкиллаштирилди.
Видеода бир марта ўқланган тўппонча билан жиҳозланган яшил резина этикларни кўриш мумкин. Уни масофадан туриб бошқариш мумкин. Уни қайси ҳолларда қўллаш мумкинлигига ойдинлик киритилмаган.
Эҳтимол, "Болливуд" фильмларида асқотиб қолар.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси аҳолини қаттиқ совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
Тожикистон метеорология агентлигининг хабар беришича, республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 29 январга қадар совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Кечаси баъзи туманларда термометр минус 16-21 даражагача тушади, ТБАОнинг шарқий қисмида 36-41 даража совуқ бўлиши кутилади. Помирнинг шарқий қисмида - Булункулда ҳарорат 51-53 даражагача пасаяди.
Фавқулодда вазиятлар қўмитаси фуқароларга хавфсизлик чораларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида эслатди.
Аввалроқ, январь бошида Тожикистонга минус 40 даражадаги Сибир совуғи келиши ҳақида хабар бергандик.