Россиянинг Астрахань вилоятидаги “Капустин” полигонида қайта қуроллангандан сўнг биринчи марта жанговар техникани синовдан ўтказишди.
“Триумф” С-400 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари 15 километрт баландликдаги “Кабан” нишонини муваффақиятли яксон қилди. Ушбу синовлар тизимларни қуролланишга олиш олдидан якуний босқич бўлди. Энди улар Самарадаги ҳаво майдонини қўриқлаш учун жўнатилади.
Россия Мудофаа вазирлиги ўтказган синов акс этган лавҳалар видеомизда.
Машқ Брянск вилоятида бўлиб ўтди. Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, парвозлар тўрт минг метрдан ошиқ баландликда амалга оширилди, маршрутнинг умумий узунлиги 600 километрдан ошди, ўртача тезлик 500 км/соат эди.
Нидерланд полицияси якшанба куни Амстердамда COVID-19 туфайли киритилган чекловларга қарши намойишга чиққан фуқароларни сув билан ҳайдашди.
Хабарда айтилишига кўра, шаҳарнинг Музеумплайн майдонида тўпланган намойишчилар ҳукуматнинг эпидемияга қарши кураш чоралари ҳамда COVID-19 туфайли критилган чекловларга қарши намойишга чиқишган.
Шаҳар марказида сақлаш сув тўплари билан жиҳозланган автомобиллар ва отлиқ полиция томонидан назорат қилиб турилган. Намойишчилар полицияга қарши тош ота бошлаганидан сўнг уларга нисбатан сув сепиш ва ҳибсга олиш чоралари қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу намойишлар Нидерланд расмий ҳукумати коррупцион можаро туфайли истеъфога чиққан ва вазиятни вақтинчалик ҳукумат бошқариб турган вақтда содир бўлмоқда.
Нидердандда коронавирусга чалинганлар сони 900 мингдан ошган ва ўлимлар сони 13 мингга яқинлашган.
Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.
ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.
Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Ит боласи.
Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.