"Қарағанда Фармацевтика мажмуасида" 21 декабрдан бошлаб “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди. Тантанали маросимда иштирок этиш учун Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Қарағанда фармацевт мажмуасига ташриф буюрди.
"Биз Қозоғистондаги ишлаб чиқарувчилар орасида вакцина ишлаб чиқаришга энг тайёр корхона эканмиз. Вакцина - бу биотехнологик маҳсулотдир. Бизнинг ускуналаримиз ҳам, мутахассисларимиз ҳам уни ишлаб чиқаришга тайёр", - деди Қарағанда Фармацевтика мажмуаси директори Сергей Барон.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцина Қозоғистон ва Россия раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин ўртасидаги эришилган келишувлар доирасида ишлаб чиқарилмоқда.
Корхона қуввати ойига 300 минг дозани ташкил қилади. Мажмуада босқичма-босқич равишда 2 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Қозоғистонда оммавий эмлаш 2021 йил февралида бошланишини маълум қилди. Биринчи навбатда ихтиёрий равишда тиббиёт ходимлари, педагоглар, талабалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда сурункали касалликлари бор хавф гуруҳига кирувчилар эмланади.
Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.
Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.
Телемарказ матбуот хизмати бу телевидение ишига таъсир кўрсатмагани ва эфирлар узилишларсиз давом эттирилаётганини маълум қилди, деб ёзади Sputnik Беларусь.
Таъкидланишича, минорани лойиҳалаштириш вақтида шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилиши инобатга олинган.
Россияда сўнгги кунларда об-ҳаво кескин совиб кетиши кузатилмоқда, пойтахтда кучли қор ёғиб, ҳарорат минус 20 даражагача тушиб кетди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва 399 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.