СССР чироқлари: Эстонияда антиқа арча ўрнатилди

545
(Янгиланган 18:29 23.12.2020)
Эстонияда кўча чироқларидан ясалган антиқа арча ўрнатилди – байрамона безакнинг муаллифи Тоомас Порро.

2018 йилда ижодий безак илк бор Эстониянинг Вильянд шаҳрида порлади. Ўша вақтда кўча ёритгичлари алмаштирилган вақтда, лойиҳа муаллифи - Тоомас Порро инсталляция яратиш учун совет давридаги эски лампалардан фойдаланиш ғоясини илгари сурди.

Эркак чироқларнинг шакли арча шохларига ўхшаш бўлганлигига эътибор қаратди.

Янги йил арчаси шу тарзда пайдо бўлди! Умуман олганда, лойиҳа муаллифи уни яратишда 40 йил давомида Эстония шаҳрини ёритган 77 дона кўча чироқларини сарфлади.

545
Теглар:
СССР, Янги йил, арча, собиқ Иттифоқ, Эстония

Тошкентда яна оппоқ қор ёғди - видео

127
(Янгиланган 16:41 22.01.2021)
Тошкентга қиш қайтиб келди - кўчалар, уйлар, дарахтлар бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Тошкентда бугун қор ёғмоқда. Кўчалар, уйлар, дарахтлар ва бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Ҳаракат секинлашиб қолган йўллардаги кўп сонли оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Коммунал хўжалик хизматлари автомобил йўллари  ва йўлакларни тозалаш билан шуғулланмоқда.

Тошкентдаги қиш эртаги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

127

Тошкентдаги маҳаллаларга пул ажратиш ва дарахт экиш масалалари ҳақида - видео

55
Шу ҳафта Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғинига 50 миллион сўмдан маблағ ажратиш ва пойтахтда 30 миллиард сўмлик дарахт экиш таклифларини билдирганди.

Куни кеча ушбу масалалар юзасидан матбуот анжуманида депутатлар ўз фикрларини билдиришди.

55
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

45
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

45