Россияда вакцинация байрам кунларида ҳам давом этмоқда

197
(Янгиланган 17:42 05.01.2021)
"Спутник V" - Россияда ишлаб чиқилган, коронавирусга қарши дунёда биринчи вакцина бўлиб, бугунги кунга қадар 1 миллиондан ортиқ киши эмланган. 

Россияда 15 декабрда бошланган "Спутник V" билан вакцинация қилиш байрам кунларида ҳам давом этмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.

2021 йилнинг 1 январидан бошлаб вакцина олган фуқаролар масофадан туриб коронавирусга қарши эмалангани ҳақида сертификат олишлари мумкин. Ушбу сертификат келажакда уларга ПЗР тест топширмасдан саёҳат қилиш ва жамоат жойларида ниқоб тақмасдан юриш имкониятини бериши мумкин. Айни дамда Россия ҳукумати ва халқаро ҳамжамият вакцинация паспорти жорий этиш амалиётини қўллаш шартларини муҳокама қилмоқда. 

"Спутник V" - Россияда ишлаб чиқилган, коронавирусга қарши дунёда биринчи вакцина бўлиб, бугунги кунга қадар ушбу вакцина билан 1 миллиондан ортиқ киши эмланган. 

"Спутник V" - Қозоғистон, Ҳиндистон ва яна бир неча давлатларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олинган.

Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров декабр бошида Ўзбекистонга синовдан ўтказиш мақсадида 100 дона "Cпутник V" вакцинаси олиб келган эди.

197

Тарихда илк бор: 6та “Руслан” бир вақтнинг ўзида осмонга кўтарилди - видео

462
(Янгиланган 18:39 18.01.2021)
Россия ҳаво-космик кучлари бир вақтнинг ўзида ҳарбий машқда олтита Ан-124 “Руслан” оғир ҳарбий транспорт самолётини жалб этишди.

Машқ Брянск вилоятида бўлиб ўтди. Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, парвозлар тўрт минг метрдан ошиқ баландликда амалга оширилди, маршрутнинг умумий узунлиги 600 километрдан ошди, ўртача тезлик 500 км/соат эди.

462
Теглар:
самолёт, ҳарбий техника, Россия
(1:08 / 8.98Mb / просмотров видео: 239)

Амстердамда намойишчиларни сув билан ҳайдашди - видео

109
(Янгиланган 18:38 18.01.2021)
Намойишчилар полицияга қарши тажовузкорна ҳаракатлар қила бошлаганидан сўнг уларга нисбатан сув сепиш ва ҳибсга олиш чоралари қўлланилган. 

Нидерланд полицияси якшанба куни Амстердамда COVID-19 туфайли киритилган чекловларга қарши намойишга чиққан фуқароларни сув билан ҳайдашди. 

Хабарда айтилишига кўра, шаҳарнинг Музеумплайн майдонида тўпланган намойишчилар ҳукуматнинг эпидемияга қарши кураш чоралари ҳамда COVID-19 туфайли критилган чекловларга қарши намойишга чиқишган.

Шаҳар марказида сақлаш сув тўплари билан жиҳозланган автомобиллар ва отлиқ полиция томонидан назорат қилиб турилган. Намойишчилар полицияга қарши тош ота бошлаганидан сўнг уларга нисбатан сув сепиш ва ҳибсга олиш чоралари қўлланилган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу намойишлар Нидерланд расмий ҳукумати коррупцион можаро туфайли истеъфога чиққан ва вазиятни вақтинчалик ҳукумат бошқариб турган вақтда содир бўлмоқда. 

Нидердандда коронавирусга чалинганлар сони 900 мингдан ошган ва ўлимлар сони 13 мингга яқинлашган. 

 

109

Камикадзе ва изқувар: Тошкент ИИББ кинология хизматидан фото-репортаж

0
(Янгиланган 21:14 18.01.2021)
  • Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
  • Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
  • Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
  • Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
  • Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
  • Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
  • Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
  • Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
  • Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
  • Хизмат ити жиноятчини ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
  • Ит боласи.
  • Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
Sputnik мухбирлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология хизматига ташриф буюришди. У ерда тасвирга олинган энг сара суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.

ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.

0
  • Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.

  • Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.

  • Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.

  • Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.

  • Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.

  • Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.

  • Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.

  • Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.

  • Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.

  • Хизмат ити жиноятчини ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.

  • Ит боласи.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ит боласи.

  • Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.

Теглар:
ИИББ, Тошкент