UFC 2020 йилнинг энг ёдда қоларли жангларини кўрсатди видео

220
Ўтган йил коронавирус пандемиясига қарамасдан ёрқин ва ёдда қоларли ҳодисаларга ҳам бой бўлди. Спорт ҳам бундан мустасно эмас.

UFC матбуот хизмати “Жанг оролида" кечган энг ёрқин жанглар тўпламини намойиш этди. COVID-19 пандемияси вақтида айнан ўша ерда барча жанглар ўтказилган. Видеода Ҳабиб Нурмагомедов, Магомед Анкалаев, Исраэл Адесаня, Хоакин Бакли каби машҳур жангчиларнинг ғалабалари келтирилган.

220

Тошкентда яна оппоқ қор ёғди - видео

129
(Янгиланган 16:41 22.01.2021)
Тошкентга қиш қайтиб келди - кўчалар, уйлар, дарахтлар бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Тошкентда бугун қор ёғмоқда. Кўчалар, уйлар, дарахтлар ва бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Ҳаракат секинлашиб қолган йўллардаги кўп сонли оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Коммунал хўжалик хизматлари автомобил йўллари  ва йўлакларни тозалаш билан шуғулланмоқда.

Тошкентдаги қиш эртаги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

129

Тошкентдаги маҳаллаларга пул ажратиш ва дарахт экиш масалалари ҳақида - видео

55
Шу ҳафта Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғинига 50 миллион сўмдан маблағ ажратиш ва пойтахтда 30 миллиард сўмлик дарахт экиш таклифларини билдирганди.

Куни кеча ушбу масалалар юзасидан матбуот анжуманида депутатлар ўз фикрларини билдиришди.

55
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

47
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

47