Йўқ бўлиб кетиш арафасида турган қор қоплони видеога олинди

304
Ҳисор давлат қўриқхонасида Қизил китобга киритилган ноёб қор қоплони видеога олинди. Қоплон орқа томонидан видеога олинган.

Қор қоплони фақат Марказий Осиё ҳудудида яшайди ва бугунги кунда табиатда жуда кам сонли қолган йиртқич ҳисобланади. Бир неча ой олдин ҳам Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ушбу йиртқични фотосуратга олинган эди. 

304

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари COVID-19га қарши эмланмоқда видео

7
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.

Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.

7

Қаҳратон аёз: Москвада Останкино телеминораси қор ва муз билан қопланди

244
(Янгиланган 10:33 17.01.2021)
Москвада энг баланд Останкино телеминораси совуқ об-ҳавонинг кучайиши туфайли қор ва муз билан қопланди.

Телемарказ матбуот хизмати бу телевидение ишига таъсир кўрсатмагани ва эфирлар узилишларсиз давом эттирилаётганини маълум қилди, деб ёзади Sputnik Беларусь.

Таъкидланишича, минорани лойиҳалаштириш вақтида шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилиши инобатга олинган.

Россияда сўнгги кунларда об-ҳаво кескин совиб кетиши кузатилмоқда, пойтахтда кучли қор ёғиб, ҳарорат минус 20 даражагача тушиб кетди.

244