БАА ресторанларида эмланган мижозларга чегирма берилмоқда— видео

79
Вакцина олган мижозларга чегирма берилиши – бу фантастикага ўхшайди, лекин бу ҳақиқат. Бирлашган Араб Амирликларида умумий овқатланиш муассасалари бундай мижозларга 30% чегирма беришга тайёр.

Албатта бундай чоралар фуқароларни имкон қадар тезроқ вакцина олишга ундайди. Эмланганлар сони қанча кўп бўлса чеклов чоралари камайиб, ресторанларга мижозлар тезроқ қайтади.

Маълумот учун, БААда жами 10 миллион аҳоли яшайди. Ҳозирча улардан 2,3 миллиони коронавирусга қарши вакцина олган.

Пандемия бошидан буён Араб амирлигида 300 мингдан ортиқ касал аниқланган ва улардан 272 минг нафари тузалиб кетган.

БААда айни дамда учта вакцина рўйхатдан ўтган: Россиянинг "Спутник V", Хитойнинг Sinopharm ва кўп шов-шувга сабаб бўлган Pfizer-BioNTech (Америка-Германия) вакцинасидир. Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.

79

Россияда Обь дарёси аланга олди видео

138
Обь дарёсида балиқ тутаётган бир гуруҳ шахслар ғайриоддий ҳодисага – дарёнинг қоқ ўртасида юзага келган ёнғинга – гувоҳ бўлишди.

Россияда Обь дарёсининг ёниб кетиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Маълум бўлишича, тахминан 120-200 метр майдонда пропан-бутан қоришмаси ёниб кетган. Қоришма дарё тубидан ўтган қувурдан сувга тушган.

Ёнғин келиб чиқишига балиқчилардан бирининг снегоходидан учган учқун сабаб бўлганини айтилмоқда.

Ҳодисадан 60 ёшли эркак жабрлангани хабар қилинмоқда.

Ҳозирда ёнғин бартараф қилинган ва қувурнинг шикастланган қисми вақтинча ўчирилган.

138

Европада COVID-19 учинчи тўлқини юз бериши мумкинми видео

241
Европа яна чекловлар киритмоқда: коронавирус учинчи тўлқини яқинлашмоқда. Нега унинг олдини олишга муваффақ бўлинмади? Жавоб Sputnik ролигида.

Греция Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари "қизил" зоналарни "тўқ қизил" зоналар, деб номлади, бир вақтнинг ўзида Латвия ССВ раҳбари "ташвиш тугмасини босиш" вақти келганини айтди.

Нега европа вакциналари қутқармаяпти? AstraZeneca қандай қилиб испания мактаблари ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари фаолиятини ишдан чиқарди? Ва нима учун Россия препаратлари бехато ишламоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоблар - бизнинг видеомизда.

241

Муниса Ризаева турмушга чиқяпти

11
(Янгиланган 13:34 07.03.2021)
Ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин юлдузи хонанда Муниса Ризаева бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбек эстрадасининг ёрқин намоёндаларидан бири хонанда Муниса Ризаева тез орада турмушга чиқади. Хонанда бунга Instagramʼдаги саҳифасида никоҳ узуги билан ишора қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Munisa Rizaeva (Singer) (@munisarizaeva)

Мухлислар уни табриклаб, ёшларга бахт тилашмоқда. Сурат остида хонанданинг синглиси Карима Ризаева ҳам изоҳ ёзиб қолдирди.

“Табриклайман. I’m so happy”, - дея опасини табриклади у.

Бундан ташқари Муниса Ризаевани унинг ҳамкасблари табриклаб, эзгу тилаклар билдиришмоқда. Улар орасида хонанда Зиёда ҳам бор.

Аввалроқ хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирда мухлисларининг қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволларига жавоб берган эди. Ўшанда у бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаганди.

“Оддий, яхши инсон. Мени яхши кўрадиган. Мендан кичкиналар. Мен учун ҳамма нарсага тайёрлар. Энг асосийси, менга ижод қилишга, қўшиқ айтишга рухсат берадилар. Улар санъат соҳасидан эмас”, — деганди хонанда.

11