Табиат мўъжизаси: бир ўзандан оқсада сувлари аралашмаган икки дарё - видео

421
(Янгиланган 10:37 08.02.2021)
Маҳаллий аҳоли буни табиат мўъжизаси деб атаса, олимлар ушбу ҳодисани илмий назариялар билан изоҳлашга уринишади.

Россиянинг Адыгея ўлкасида Белая ва Жолобная номли икки дарё оқими бир нуқтада учрашиб бир ўзандан оқсада, уларнинг сувлари бир-бирига аралашмайди.

Маҳаллий аҳоли буни табиат мўъжизаси деб атаса, олимлар ушбу ҳодисани илмий назариялар билан изоҳлашга уринишади.

Учувчисиз аппаратлан олинган лавҳаларда тиниқ, мовийранг Белая дарёсига эриган қорлардан ҳосил бўлган Жолобная дарёсининг сариқ лойқаранг сувлари келиб қўшилиши акс этган.

Таркиби ва ҳарорати билан фарқ қиладиган ушбу икки дарё сувларининг бир ўзандан лекин аралашмай, алоҳида оқиши – кишини ҳайратга солади.

Табиатнинг ушбу мўъжизаси Адыгея ўлкасининг жануби-ғарбида жойлашган. Sputnik Молдова видеолавҳасига асоан.

421

Бегемот сиртлонлар овига халақит қилди, аммо ўлжа омон қолмади - видео

481
(Янгиланган 18:07 05.03.2021)
Кадрлар Жанубий Африкадаги Кругер миллий боғида олинган. Туристлар рация орқали яқин атрофда ов бошланганини эшитиб, кўрсатилган жойга етиб боришди.

Ёввойи итлар импалани тутиб олишди. Иккинчи антилопа сувга сакраб тушди ва йиртқичлар уни қирғоқда кута бошлашди.

Бу вақтда ёввойи итларга сиртлонлар қўшилди.

481
Теглар:
қизиқарли видео

Илон Маск космик кемаси яна портлаб кетди - видео

299
(Янгиланган 12:55 05.03.2021)
АҚШда (Техас) Starship SN10 космик кемаси прототипининг навбатдаги синовлари бўлиб ўтди. Бу иккинчи уриниш эди.

Синов парвози муваффақиятли ўтди: самолёт 10 км баландликка кўтарилиб, бурилди ва пастга тушди. Кейин двигателларни қайта ишга тушириб, базага қўнди. Бироқ, тахминан 10 дақиқадан сўнг, кема тўсатдан ёниб кетди, сўнгра кучли портлаш юз берди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида SpaceX компанияси томонидан яратилган Starship ракетасининг 2 соатлик парвози катта портлаш билан якунланганди.

299
Теглар:
NASA (АҚШ аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), космос, Қуёш, Ой, космос, АҚШ
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента

Ўзбекистонда COVID-19дан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди

41
Касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 125 (+44) нафарни ташкил этмоқда, коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи эса 99 фоизга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати хабарига асосан.

Касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 701 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Пандемия қачон тугайди?

Коронавирус пандемияси 2022 йилнинг бошларида тугаши мумкин, дея баёнот қилган Бутундаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге Welt нашрига берган интервьюсида.

Клюгенинг сўзларига кўра, 2021 йил "яна бир COVID йилига айланиши мумкин", аммо 2020-йилда одамлар янги касаллик ҳақида кам маълумотга эга бўлган бўлсалар, ҳозирда пандемия "анча тушунарли ва уни бошқариш мумкин".

"Менинг ишимда ҳаммасини олдиндан режалаштириш муҳим. Шу боис, мен 2022 йил бошида пандемия якун топади, деган фикрга таянмоқдаман. Аммо бу вирус батамом йўқ бўлишини англатмайди. Аммо, ўша вақтга келиб аралашувларга ҳожат қолмайди, деб умид қиламан", - дея иқтибос келтиради РИА Новости Клюге сўзларидан.

Шу билан бирга, БССТ вакили давлатлар чекловларни қай тарзда бекор қилишлари ҳам ўта муҳимлигига эътибор қаратган, нега деганда ҳаммаси ўта тез содир бўлса, "биз яна бошидаги ҳолатга қайтамиз".

БССТ маълумотларига кўра, бутун дунёда 115 миллионга яқин коронавирус ҳолатлари қайд этилган, 2,55 миллион киши инфекция қурбонига айланган.

41
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси