“Марсдан гапирамиз”: Ерга қизил сайёрадан рангли ва овозли видео жўнатилди

716
(Янгиланган 13:40 20.02.2021)
NASA ўзининг “Perseverance” қурилмасини Марсга қўндирди. Марсоход сайёра сари 7,5 ой учган. У 19 февраль куни тунда Марс сатҳига мувафаққиятли қўнди.

Бу билан қизил сайёрани ўрганиш борасида туб бурилиш рўй берди. Қурилма аввалига Ер аҳлига оқ-қора рангли суратни йўллади.

© REUTERS / NASA TV / Handout
Первое изображение с марсохода Perseverance после приземления на Марс

Кейинроқ Марсдан рангли суратлар кела бошлади.

​Бугун “Perseverance” видео ва аудио юборди. Таъкидланишича, шунга ўхшаш овозли роликлар мунтазам юбориб турилади.

716
Теглар:
Марс

Латвияда совет жангчиларига қўйилган яна бир ёдгорлик таҳқирланди

342
Совет аскарлари хотираси устидан навбатдаги даҳшатли таҳқирлаш ҳолати Латвиянинг Екабпилс шаҳрида юз берди. Тунда маҳаллий мемориал жойидан пушка ғойиб бўлди.

Кимдир пушкани жойидан қисмларга ажратиб, номаълум йўналишда олиб кетган. Видеокузатув камералари тракторни суратга олган. Кадрларда трактор ковшида ўша пушка олиб кетилаётгани акс этган.

Совет жангчиларига мемориални ким таҳқирлади? Миллатчилар бу хабарни қандай қарши олди? Латвиядаги вандалларни кимдир тўхтата оладими? Бу саволларга ҳамон ҳеч қандай жавоб йўқ. Маҳаллий аҳоли ўз тахминларини билдирмоқда - кадрларни томоша қилинг.

342

Байден "ниқоб тақиш бўйича дастур"ни йўққа чиқарай деди - кулгили кадрлар

328
Қўшма Штатлар президенти ҳимоя ниқобини тақишни унутган эди, аммо вақтида ақлини йиғди ва ҳолатни тўғрилашга улгурди. Кулгили кадрлар - бизнинг видеода.

COVID-19га қарши кураш мавзусига бағишланган матбуот-анжуманида Байден америкаликларни эмлаш дастури белгиланган режадан бир неча ҳафта илгарилаб кетганлигини маълум қилган эди.

Шу билан бирга, Жо Байден ўз чиқиши давомида икки бор америкаликларни ҳимоя ниқобларини тақишда давом этишга чақирли. Аммо чиқишдан сўнг АҚШ етакчисининг ўзи ниқоб тақишни унутиб қўйди.

Ва шу тариқа, январ ойи охирида америкаликларни "100 кун давомида ниқоб тақиш"га чақирган махсус дастурни барбод қилишига оз қолди.

328

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

583
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

583