Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров Ўзбекистон президентининг Россияга бўладиган ташрифини муҳокама қиладилар, — деб хабар берди РИА Новости.
“Бугунги музокараларда биз Ўзбекистон президентининг келгуси давлат ташрифига оид барча масалаларни кўриб чиқиш имконига эга бўламиз” — деди Россия ТИВ раҳбари.
Лавров “ташриф мазмунга бой бўлиши учун, кўриб чиқилиши мумкин бўлган барча шартномаларни таёрлаб қўйиш учун, қўлимиздан келган ҳамма ишни қилишимиз керак” — деди.
Россия президенти ШҲТ доирасида булган булган икки тарафлама учрашувида Ислом Каримовни давлат ташрифи билан Москвага таклиф қилди. Ўшанда Россия президенти: “бу йил иттифоқчилик мунособатлари ўрнатганимизга ўн йил тўлади”, — деди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди, деб хабар қилди Сурия етакчиси девони.
“Улар COVID-19 белгиларига ўхшаш енгил аломатларни бошдан кечиргач, президент Башар Асад ва Асма хоним ПЦР-тестини топширишди. Таҳлил натижаси мусбат чиққан", - дейилган хабарда.
Баёнотда айтилишича, Башар Асад ва рафиқасининг аҳволи барқарор ҳолатда.
Сурия президенти ва унинг рафиқаси икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Tolo News телеканали АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг президент Ашраф Ғанига ёзган мактубига асосланиб.
"Вашингтонда сиёсий жараён давом этаётганлиги сабабли, АҚШ бирон бир вариантни рад этмайди. Биз 1 майга қадар қўшинларимизни тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз", - дейилган ҳужжатда.
Мактубда ёзилишича, АҚШ Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари ва вакилларини Афғонистонда тинчликни сақлашга қаратилган ягона ёндашувни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиш юзасидан БМТга мурожаат қилмоқчи.
Бундан ташқари, Вашингтон "Туркия ҳукуматидан тинчлик битимини якунлаш учун яқин ҳафталарда икки томоннинг юқори даражадаги учрашувини ташкил қилишни" режалаштирмоқда.
Аввалроқ Пентагон АҚШ президенти Жо Байденнинг администацияси Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини қўллаб-қувватлашини айтганди. Вашингтон “Толибон” ҳаракати (Россияда тақиқланган) амалдаги келишув шартларини бажарган тақдирда, май ойигача мамлакатни тарк этишга тайёр. Жангарилар битим шартларини бажарганлигини таъкидламоқда.
2020 йилда Қатарда АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан олиб чиқиб кетиш, маҳбуслар алмашинуви кейин афғонистонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутадиган биринчи тинчлик битимини имзоладилар.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Эрон алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бунинг учун савдо-иқтисодий, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда муҳим салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Икки томонлама сиёсий мулоқот фаоллашгани ҳамда иқтисодий дипломатия соҳасида ҳамкорликнинг сезиларли даражада ўсгани қайд этилди.
Таъкидланишича, Жавад Зариф Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни такомиллаштириш, минтақада дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.
Эрон томони Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.
Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар ҳам кўриб чиқилди.