Самолёт. Архив сурат

ОАВ: Саудия Арабистонининг қирувчи самолётлари 26-феврал куни Туркияга кириб келади

70
(Янгиланган 17:25 25.02.2016)
F-15E қирувчи-бомбардимончилари 26-феврал куни “Инжирлик” авиабазасига кириб келади. Сал олдин Туркия ТИВ Саудия Арабистони самолётлари “ИД”га қарши ҳарбий операцияларда иштирок этиши ҳақида таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. 26-феврал куни Саудия Арабистонининг тўртта F-15E Strike Eagle қирувчи-бомбардимончиси Туркия жанубидаги “Инжирлик” авиабазасига кириб келади, деб хабар қилади РИА Новости CNN Turk телеканалидан олинган манба асосида.

Бундан сал олдин Туркия ТИВ раҳбари Мавлют Човушўғли “Ислом давлати”га қарши операцияларда Саудия Арабистонига тегишли ҳарбий самолётлар ҳам иштирок этиши ҳақида хабар қилган эди. Бомбардимончи самолётлар Туркияга пайшанба ёки жума куни етказиб келиниши кутилаётганди. Маълумотларга қараганда, самолётларга хизмат кўрсатувчи мутахассислар Саудия Арабистонидан Туркияга аллақачон етиб келишган.

Айни вақтда "Инжирлик" базасида АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Қатар самолётлари мавжуд. Қирувчи-бомбардимончилар АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан амалга ошириладиган ҳарбий ҳаво операцияларда иштирок этади.

70