Россия президенти В.Путин. Архив сурат

Путин Ғарб яқин орада Россияга қарши санкцияларни бекор қилишига ишонмади

110
(Янгиланган 16:59 14.04.2016)
Россия президенти Владимир Путин Ғарб яқин орада Россияга қарши санкцияларни бекор қилишига ишонмаслигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik.  Россия президенти  Владимир Путин Ғарб яқин орада Россияга қарши санкцияларни бекор қилишига ишонмаслигини таъкидлади. “Агар санкциялар киритилишда давоб этаверса, Россия бунга жавобан қарши чоралар кўради. Россия ҳам чекловлар муддатини узайтиради”,  деди Путин.


"Бизга нисбатан санкциялар яқин орада бекор қилинади, деб ўйламайман. Улар (Ғарб, таҳр) боши берк кўчага кириб қолганини тан олишни хоҳламаяпти. Шу боис, нимадир ўйлаб топишда, санкцияларни узайтиришда давом этишмоқда. Демак, биз ҳам тегишли чекловлар муддатини узайтиришда давом этамиз, Ғарбда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар Россия бозорига киритилмайди”, деди Путин россияликлар билан жонли мулоқот давомида.

110