Европа Иттифоқи байроғи. Архив сурат

ОАВ: ЕИ Россияга қарши санкцияларни яна 6 ойга узайтирмоқчи

100
(Янгиланган 14:03 20.05.2016)
ЕИга аъзо мамлакатлар амал қилиш муддати жорий йилнинг 31 июлида тугайдиган чекловлар масаласини муҳокама қилмоқчи. Ҳал қилувчи қарор 28-29 июнда бўлиб ўтадиган саммитда қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Европа Иттифоқи Россияга қарши амалдаги санкцияларни кучайтириш масаласини муҳокама қилмайди, дея баёнот берди ЕИ раҳбари Федерика Могерини, РИА Новости хабари асосида.

Дипломатнинг сўзларига қараганда, яқин ҳафта ичида ЕИ аъзо-мамлакатлари иштирокида амалдаги санкцияларни узайтириш масаласида "сиёсий музокаралар" ўтказилади.

Европа Иттифоқи томонидан Россияга эълон қилинган санкцияларнинг амал қилиш муддати 31 июлда тугайди. Санкцияларни узайтириш масаласи эса 28-29 июнда бўлиб ўтадиган саммитда кўриб чиқилади.

100