Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров (ўнгда) ва АҚШ давлат котиби Жон Керри. Архив сурат

Лавров ва Керри Женевада Сурия бўйича музокара ўтказмоқда

93
(Янгиланган 16:11 26.08.2016)
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри Женеванинг "Президент Уилсон" отелида музокараларни бошладилар.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Лавров ва Керри бу галги учрашувда террорчиларга қарши Сурияда олиб борилаётган урушда координацияни йўлга қўйиш ҳақида музокара ўтказадилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия Ташқи ишлар вазири ва АҚШ Давлат котиби ўртасидаги музокаралар Женевадаги "Президент Уилсон" отелида бўлиб ўтаётгани маълум. "Бино тонгдан буён полициячилар ва хавфсизлик хизмати томонидан ўраб олинган", — дейилади хабарда.

"Бу учрашув бирор бир ҳужжат ишлаб чиқилишига асос бўла оладими-йўқми, ҳозирча номаълум, аммо Лавров ва Керрининг бу галги учрашувига россиялик ва америкалик дипломатлар ва ҳарбийларнинг биргаликдаги фаол фаолияти туртки бўлган", — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Лавров ва Керри Сурияда тинчлик тартибини ушлаб туриш ва сиёсий жараённи ишга тушириш масалаларини кўриб чиқадилар. Томонлар Турки-Сурия чегарасида расмий Анқара томонидан амалга оширилган операция масаласини ҳам кўриб чиқишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Бундан сал олдин Вашингтон Россия ва Эронни кимёвий қуролдан фойдаланганлиги учун "Сурияни жавобгарликка тортишга" чақирган эди.

Сергей Лавров эса Вашингтоннинг талабига жавобан Америкага Сурияда тинчлик жараёни битимига амал қилмаганлигини эслатиб қўйди: "Уларга ойнага яхшироқ қараб, январ ойидан буён бериб келаётган ваъдаларининг устидан чиқишни маслаҳат бераман. Америка оппозицияни террорчилардан ажратиб олсин олдин. Улар бундай қила олмайди — чунки ё қўлидан келмайди ёки исташмаяпти"

93

Пандемия шароитида мигрантлар орасида жиноятчилик кўпаймади

114
(Янгиланган 18:03 25.05.2020)
Москва ИИБ статистик маълумотларига кўра, пандемия вақтида хорижий фуқаролар иштирокида содир этилган жиноятлар сони кўпаймади, аксинча камаймоқда.

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Москвада пандемия пайтида мигрантлар орасида жиноий вазият ёмонлашгани йўқ, деди РИА Новости-га берган интервьюсида пойтахт ҳокимининг иқтисодий сиёсат ва мулк-ер муносабатлари бўйича ўринбосари Владимир Ефимов.

"Биз ШИИБ берган статистикани диққат билан кузатмоқдамиз ва чет эл фуқаролари иштирокидаги жиноятлар сони камайганини кўряпмиз", - деди у.

Ефимовнинг сўзларига кўра, ҳукумат шунингдек, РФ қурилиш компаниялари билан барча ишчиларни пандемияда пайтида зарур шарт-шароитлар билан таъминлашга келишиб олди.

"Биз ушбу келишувнинг амалга оширилишини диққат билан кузатмоқдамиз. Агар уй-жой коммунал ҳужалигини олсак, у мартда ҳам, апрел ойида ҳам ишлади ва ҳозир ҳам ҳеч қандай чекловларсиз ишлашда давом этмоқда", - деди ҳоким ўринбосари.

Шунингдек, у бугунги кунда Москвада мигрантлар учун амалда 430 мингга яқин патент мавжудлигини таъкидлади.

Аввалроқ, уларнинг муддати автоматик равишда 3 ойга узайтирилган эди, аммо ҳозирда Россия пойтахтида янги патентлар ҳеч кимга берилмаяпти, илгари берилган патентлар учун тўловлар эса вақтинча тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Александр Гребенкин ҳам бутун Россия бўйича пандемияда мигрантлар орасида жиноятчилик ўсиши кузатилмаганини таъкидлаган эди.

Бироқ, у мигрантларга жиноий ҳаракатларга аралашиб қолишига ва чеклов чоралари тугагандан сўнг ташриф буюрувчиларга Россия ҳудудида ноқонуний ҳолатда қолиб кетишига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлади.

114
Аллигатор Сатурн

Москвада “Гитлер” тимсоҳи вафот этди

274
(Янгиланган 16:27 25.05.2020)
Москва ҳайвонот боғида аллигатор Сатурн вафот этди, унинг ёши 84 да эди. У Москвага 1946 йилда олиб келинганди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Москва ҳайвонот боғида аллигатор Сатурн вафот этди, унинг ёши 84 да эди, афсонага кўра, у Адольф Гитлер коллекциясида бўлган. Бу ҳақда муассасанинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

"Кеча эрталаб Миссисипи аллигаторимиз Сатурн вафот этди. У 84 ёшда эди. Ёввойи табиатда ушбу тур вакилларининг умр кўриш давомийлиги 30-50 ёшни ташкил этади. Сатурн узоқ ва воқеаларга бой ҳаёт кечирди. У 1936 йилда АҚШда туғилди. Деярли дарҳол у Берлин ҳайвонот боғига олиб кетилди,  1943 йил 23 ноябрда бўлган бомбардимон қилингандан кейин у ердан қочиб кетди", - дейилади хабарда.

Материалда ёзилишича, инглиз аскарлари тимсоҳни 1946 йилда топиб олишди ва Совет Иттифоқига бериб юборишган.

"1946 йил июл ойида Сатурн Москвага олиб келинди. Дарҳол у Берлиндаги ҳайвонот боғида эмас, балки Гитлер коллекциясида бўлганлиги ҳақидаги афсона пайдо бўлди. Аммо у назарий жиҳатдан кимгадир тегишли бўлса ҳам, ҳайвонларнинг - уруш ва сиёсатга алоқаси йўқ, уларни инсон гуноҳларида айблаш бемаънилик", - дейилади хабарда.

Сатурн Москва ҳайвонот боғида 74 йил яшади. Тимсоҳнинг жасади Дарвин музейида сақланади.

274

АҚШ яна бир муҳим шартномадан чиқмоқда - бу дунёга қандай хавф солади

0
(Янгиланган 22:28 25.05.2020)
АҚШ 1987 йилда имзоланган очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп эълон қилди.

Москвада Вашингтон бу айбловларни рад этди ва Россия томони ўз навбатида шартномадан чиқиб кетиш нияти йўқлигини билдирди.

Видеомизда Дональд Трамп халқаро хавфсизлик соҳасидаги яна бир муҳим келишувни қандай қилиб ўлдиргани ҳақида маълумот берамиз.

0