Филиппин президенти Родриго Дутерте. Архив сурат

Нотўғри тушунишди: Филиппин президенти Обамани ҳақоратлагани учун тавба қилди

928
(Янгиланган 16:14 06.09.2016)
Филиппин Президенти Родриго Дутерте ўзининг Америкалик ҳамкасбини "итвачча" деб ҳақоратлади, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Хабарда айтилишича, Дуэрте Обаманинг G20 саммити доирасида Филиппиндаги жиноятчиликка қарши кураш давомида 2 минг кишининг ўлдирилиши мавзусини кўтармоқчилигини эшитгач, АҚШ етакчисини юқорида ёзилган сўз билан ҳақоратлаган.

АҚШ президенти Барак Обама ўз шаънига айтилган ҳақоратдан сўнг филиппинлик ҳамкасби билан учрашувни бекор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

АҚШ ва Филиппин президентлари Лаосда ўтказиладиган АСЕАН саммитида учрашишлари режалаштирилган эди.

"Филиппин президенти Обама билан урушиб қолгач, кутилмаганда ортга чекинди ва Обама шаънига айтган гапи учун афсусдалигини маълум қилди", дея хабар тарқатмоқда яна Франс Пресс.

"Матбуот томонидан берилган маълум саволларга мен томондан қаттиқ жавоблар айтилгани ва бу маълум ҳавотирларни юзага келтириб чиқаргани сингари… биз томондан берилган изоҳлар шахсан АҚШ президентига ҳужумдек қабул қилинганидан ҳам афсусдамиз", — деб таъкидлаган Дуэрте.

Родриго Роа Дуэрте май ойида ўтган сайлов натижаларига кўра Филиппин президенти этиб сайланган эди. Дутерте ҳокимият тепасига келиши билан мамлакатда "тозалаш" ишлари авж олди. Президент биринчи бўлиб гиёҳванд моддаларни тарқатувчиларга қарши "уруш" очди. Наркотик моддалар олди-сотдисида гумон қилинган 2 мингга яқин киши бир неча ой ичида суд ва терговсиз ўлдирилб юборилган эди.

928
Аппарат для ИВЛ

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Ўзбекистондан ёрдам сўради

23
(Янгиланган 17:58 08.07.2020)
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаев Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди.

“Вилоятда 148 дона сунъий нафас олдириш аппарати бор. Бу етарли эмас. Ҳозир биз Россия, Ўзбекистон билан ишламоқдамиз. Яқин кунларда яна 50 дона шунақа аппаратларни олишимиз режалаштирилмоқда”, - деди Сапарбаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон нашри иқтибос келтирган.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида коронавирус пандемияси бошлангандан буён 1866 та касалланиш ҳолати аниқланган. Беморларнинг 598 нафари тузалиб кетган. Уч киши вирус қурбонига айланган.

Россия хорижга 600 та сунъий нафас олдириш аппаратини, жумладан, Ўзбекистонга етказиб берди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен шаҳрига инсонпарварлик ёрдами жўнатгани хабар қилинган эди.

23
Теглар:
коронавирус, Қозоғистон, Ўзбекистон

Қозоғистон чегара пунктида 3 мингга яқин Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди

114
(Янгиланган 17:18 08.07.2020)
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги “Жибек жоли” чегара пункти яқинида уч минг нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги “Жибек жоли” чегара пункти яқинида уч минг нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди.

Туман ҳокимияти, ҳомийлар ва кўнгиллилар ватанига қайтмоқчи бўлган хорижликларни озиқ-овқат билан таъминлашга ёрдам бермоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистонга туман ҳокими ўринбосарини Сакен Калкаманов маълум қилди.

“Автотурагоҳда уч мингга яқин фуқаро тўпланди, улардан кўпчилиги – Ўзбекистон фуқаролари. Периметр бўйлаб чодирлар қўйилди. Сариагаш ҳокимияти, ҳомийлар ва кўнгиллиларнинг кучи билан бир кунда бир махал тушлик ташкил қилинмоқда, сув олиб келинмоқда” – деди Калкаманов.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада Ўзбекистон томон 200-300 кишидан чегарадан ўтказди.

“Қўлимиздан келган ишни қиляпмиз. Ҳар куни ҳудуд тозаланади. Тасаввур қилинг, бир жойда уч минг киши. Улар кетишмаяпти, чунки улар чегарадан ўтиши керак. Март ойи, карантин жорий қилингандан бери чегарадан 41 минг ўзбекистонлик ўтди. Ҳокимият ҳаммасини озиқ-овқат билан таъминлади. Қолган масъулият – Ўзбекистон томонида”, - деб қўшимча қилди Калкаманов.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от @kris_p_kz +21 | 🇰🇿Kz (@kris_p_kz)

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилганди.

Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилди.

Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўралган.

114
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси