Клинтоннинг тарафдорлари кўзда ёш билан тарқалмоқдалар, архив сурат

"Кампир Хиллари дам олсин" ёхуд сиёсатчилар Трамп ғалабаси ҳақида

838
(Янгиланган 16:45 09.11.2016)
Сўнгги маълумотларга кўра, демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон Трампга қўнғироқ қилиб, ўз мағлубиятини тан олган

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Американинг энг "муҳим" штатлардидаги сайловчилар Трамп учун овоз беришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Ҳатто, демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон Трампга қўнғироқ қилиб, ўз мағлубиятини тан олган ҳолда, рақибини ғалаба билан табриклаган.

Интернет оламида сўнгги дақиқаларда омма эътиборига ҳавола қилинаётган шингил янгиликларни ва машҳурлар табрикларини келтириб ўтамиз.

Хилларининг тарафдорлари юм-юм йиғлашмоқда

Демак, айни вақтда Хиллари Клинтоннинг тарафдорлари унинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасини кўзда ёш билан тарк этишмоқда. "Улар тунд кайфиятда, кўзларида эса ёш қалқмоқда. Клинтоннинг ўзи эса бугун сайловчилар олдида чиқиш қилмаслигини маълум қилди. Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, сайловларда республикачи Дональд Трамп ғолиб чиқиши эҳтимоли анча юқори".

АҚШдаги сайловлар
© AP Photo / AP
АҚШдаги сайловлар

"Кампир Хиллари дам олсин"

Россиянинг ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский эса "Кампир Хиллари энди дам олсин", — дея таъкидламоқда.

ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский
© Sputnik / Евгения Новоженина
ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский

"АҚШ президентлик сайловларида энг яхши номзод ғолиб чиқмоқда: у Россияни уруш очиш билан қўрқитгани йўқ, ахир америкаликлар ҳам тинч-осуда ҳаётни хоҳлайди", — дея таъкидлаган Жириновский.

Трамп — сенсация-одам

Хўш, миллиардернинг ўзи ўз ғалабаси ҳақида нима дейди?

"Эҳтимол, кейинчалик одамлар буларнинг барчаси бекорга бўлмаганини тушуниб етар. Эҳтимол, тўрт ёинки саккиз йилдан кейин "Ҳа, ўшанда тўғри қарор қабул қилинган экан", дерсиз"…

Дональд Трамп
© REUTERS / Mike Segar
Дональд Трамп

Рига эса ШОКда!

Латвия ТИВ собиқ раҳбари Трампнинг АҚШ президентлигига сайловларда ғалаба қозонганидан ҳамон ҳайратдалигини яширмади.

"Оламшумул хабар. Лекин тан олишдан ўзга чорамиз йўқ. Бу кўплаб молиявий секторлар, аксарият давлатлар, шу жумладан Латвия учун ҳам кутилмаган, ҳайратомуз хабар бўлди. Бир неча ой ичида Трампнинг раҳбарлик услубини тушуниб етишимиз керак бўлади. Ҳозирча бу саволимизга аниқ жавоб йўқ, воқеа қандай ривож топишини кутамиз", — деб айтмоқда Латвия ТИВ собиқ раҳбари Артис Пабрикс.

Нима учун Трамп?

ТОВВ (Анқара) университети ректори Тогрул Исмоил нима учун Хиллари Клинтон эмас, балки Дональд Трамп ғалаба қозонганига изоҳ берди.

Трамп ғалабасига юлдузлар муносабати
© REUTERS / Lucas Jackson
Трамп ғалабасига юлдузлар муносабати

"ОбамаАҚШ ички ва ташқи сиёсатида бир қатор муаммоларни юзага келтирди ва уларга ечим топа олмади. Хиллари Клинтон эса бирорта янги нарса таклиф этмади. Шу боис ҳам, ўзгаришларни қумсаб қолган Америка халқи Трампни сайлади", — деди у.

838
Штаб-квартира ВОЗ в Женеве.

АҚШ БССТ билан муносабатларни узмоқда, Россия ва ЕИ бунга қарши чиқди

180
Америка ҳукуматининг ишонч билан айтишича, БССТ 2019 йилнинг охирида 2соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келганлигидан" хабардор бўлган, аммо Тайвандан олинган маълумотни ўз вақтида оммага эълон қилмаган.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ўз мамлакати Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан муносабатларни узаётгани ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Трамп ўз қарорини БССТ Вашингтон томонидан талаб қилинган ислоҳотларни ўтказишдан воз кечгани билан изоҳлаган. Энди Қўшма Штатлар ташкилот учун мўлжалланган маблағларни бутун дунё бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида зарур бўлган шошилинч эҳтиёжларга йўллайди.

Илгарироқ Трамп БССТ директори Тедрос Адханом Гебрейесусга мактуб йўллаган ва унда агар ташкилот бир ой давомида ислоҳотларни ўтказмаса, молиялаштиришни тўхтатиши ва аъзоликни қайта кўриб чиқишини айтиб, таҳдид қилган эди.

Унинг сўзларига кўра, Америка президенти маъмурияти БССТнинг коронавирус пандемиясига нисбатан номувофиқ муносабатини аниқлаган.

Хатда ёзилишича, ташкилот гўёки ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Уханда инфекция тарқалишига оид хабарларни инкор этган ва мустақил ўрганишларни ўтказмаган. Америка ҳукуматининг ишонч билан айтишича, БССТ 2019 йилнинг охирида "соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келганидан" хабардор бўлган, аммо Тайвандан олинган маълумотни ўз вақтида оммага эълон қилмаган.

Трамп сўзларига кўра, ташкилот Хитойга халқаро экспертлар юборилишида қаттиқ турмаган ва Пекиннинг мамлакат ичида ҳаракатни таъқиқлаш қарорини маъқуллаган, аммо шу билан бир вақтнинг ўзида АҚШ чегарасини ёпиш ёки ХХРдан келаётганлар учун таъқиқ қўйиш сингари чораларга қарши бўлган.

БССТ бош директори Америка ҳукумати томонидан илгари сурилган ультиматумга изоҳ беришдан бош тортган.

Россияда АҚШ позицияси кескин танқидга олинди. РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москва халқаро ташкилот номи бу тарзда булғанаётганидан ташвишдалигини баён этди. Лавров "ҳар қандай ташкилот ўз фаолиятини яхшилаши керак, аммо бу иш конструктив мулоқот орқали амалга оширилиши лозим", деган фикрда. Идора вакили Мария Захарова ҳам Вашингтоннинг, айниқса, ҳозирги коронавирусга қарши курашиш шарт-шароитида БССТни сиёсий ҳисоб-китоблар майдонига айлантиришга қаратилган уринишларини ноўрин, дея баҳолади.

Қўшма Штатларнинг ушбу позициясини Европа иттифоқи ҳам қўллаб-қувватламади. ЕИга аъзо мамлакатлар барчани юзага келган мураккаб вазиятда БССТ атрофида жипслашишга чақирмоқда.

Хитой ТИВ Трамп мактубига изоҳ берар экан, Америка ҳукумати шу йўл билан COVID-19 профилактикасига қарши олиб борган самарасиз чоралари учун айбни ўз бўйнидан сокит қилишга уринаётганини таъкидлади.

180
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Хитой коронавирус Ухан бозоридан тарқалган, деган версияни рад этмоқда

392
Таъкидланишича, тадқиқот давомида Хитойдаги савдо нуқтасида сотилган ҳайвонлар намуналари ўрганилган. Улардан COVID-19га олинган тест натижалари ўз тасдиғини топмаган. Бу эса харидорларга инфекция ҳайвонлардан ўтмаганини билдиради

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ухань шаҳрида жойлашган Хуанань денгиз маҳсулотлари бозори 2019-nCoV коронавирусининг биринчи манбаи бўлмаган. Бу ҳақда Касалликлар профилактикаси ва назорати миллий марказидаги хитой олимлари баёнот қилдилар, деб ёзади "Daily Mail" нашри.

Таъкидланишича, тадқиқот давомида Хитойдаги савдо нуқтасида сотилган ҳайвонлар намуналари ўрганилган. Улардан COVID-19га олинган тест натижалари ўз тасдиғини топмаган. Бу эса харидорларга инфекция ҳайвонлардан ўтмаганини билдиради.

"Маълум бўляптики, бозор инфекцияланиш қурбонларидан бири бўлган", — деб айтган марказ раҳбари Гао Фу.

Шу билан бирга вирус "ўртадаги ҳайвон орқали" одамларга юқишидан олдин кўршапалакларда вужудга келгани тасдиқланди. Инфекцияланишнинг аниқ жойи маълум эмас.

Хитой ҳукумати 2019 йилнинг 31 декабрида БССТни мамлакатнинг марказий қисми (Хубэй провинцияси)да номаълум пневмония авж олгани ҳақида хабардор этган эди. Мутахассислар касалликнинг қўзғотувчиси янги турдаги коронавирус бўлганини аниқладилар, сал кейин касаллик COVID-19, дея расмий ном олди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни дунёда янги коронавирус пандемиясини эълон қилди.

392
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

179
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

179